Энциклопедия


Сақлаш
16:12 / 14.12.2023 0 376

Энциклопедия (юнонча, французча enciklopedie – билимлар доираси, қомус) – маълум қоидалар асосида тартибга солинган билимлар тўплами, илмий ёки илмий-оммабоп нашр. Энциклопедияларнинг юзага келиши деярли уч ярим минг йиллик тарихга эга. Илк энциклопедиялар Қадимги Марказий Осиё, Миср ва Хитойда пайдо бўлган. Ундан кейин қомусий мазмун ва тусдаги асарлар Қадимги Юнонистонда Арасту томонидан яратилган. Марказий Осиёда Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Алишер Навоий, Давлатшоҳ Самарқандий, Бобур қомусчилик тарихига ҳисса қўшганлар. Биринчи ҳақиқий энциклопедия 1751–1780 йилларда 35 жилдда, Д.Дидро бошчилигида, француз олимлари Монтескье, Вольтер, Руссо ва Д.Аламбер томонидан тайёрланиб, чоп этилди. 1917 йилгача Россияда Брокгауз ва Ефрон ҳамда Гранд энциклопедияси маълум эди. Собиқ шўро даврида унинг мафкураси акс этган Катта Совет энциклопедияси 3 марта нашр этилди. Шунингдек, бир қанча соҳа энциклопедиялари (фалсафа, тарих, техника, география, химия ва бошқа) ва республикалар энциклопедиялари тайёрлаб чоп этилди. «Ўзбек Совет энциклопедияси» 1971–1980 йилларда 14 жилддан иборат ҳолда чоп этилди. Унга 40 мингдан ортиқ атама-мақолалар киритилди, 10 минг сурат ва 800 та харита илова қилинди. Афсуски, «Ўзбек Совет энциклопедияси» мазмунида яқин ўтмишдаги ҳукмрон мафкуранинг жиддий салбий таъсири бор эди. 1981 йилдан бошлаб, ўзбек қомусчилари 2 жилдли «Энциклопедик луғат», тиббиёт, пазандачилик, болалар учун ва бошқа энциклопедиялар чиқардилар.

 

1997 йилда бир жилдли «Ўзбекистон Республикаси энциклопедияси» чоп этилди. Ҳукуматимиз томонидан энциклопедия ишига алоҳида эътибор берилиб, 1997 йил 20 мартда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди ва матбуотда эълон қилинди. Мазкур қарор мамлакатимизда энциклопедия ишини янги поғонага кўтарди, ўзбек тилининг кўп жилдли изоҳли луғатини, соҳа энциклопедияларини, кўптилли луғатлар ва маълумотларни чоп этиш кенг миқёсда ва тартиб-режа асосида мунтазам олиб бориш истиқболини очди. «Ўзбек миллий энциклопедияси»нинг 12 жилдли нашри амалга оширилди. Давримизнинг илғор мамлакатларидаги энциклопедик иш амалиёти шуни кўрсатадики, уларда энциклопедик луғатлар ва умуман маълумотлар чоп этиш айланма (конвейер) саноати йўлга қўйилган бўлиб, турли энциклопедик луғатлар, маълумотномаларда ҳаётдаги илмий, техникавий, луғавий ва бошқа ўзгаришларни инобатга олиб, тезкор акс эттириш имкониятини беради. Бундан ташқари, ўтмишдаги кўп жилдли энциклопедия луғатидан фойдаланиш, уни ўзи билан олиб юриш, ундан турли соҳа бўйича маълумотлар олиш ва айни вақтда шу тилдаги ҳар бир сўзнинг маъноси, тарихи, талаффузи ҳақида қисқа, лекин етарли маълумот олиш, турли халқаро иборалар, қисқартмалар, ўлчов бирликлари ҳақида саволларга ҳам жавоб олиш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//