Элчи


Сақлаш
21:12 / 13.12.2023 0 589

Элчи тарихда шоҳ томонидан бирор топшириқ билан юборилган киши; ҳозирда бир суверен давлатнинг бошқа бир суверен давлатдаги дипломатик вакилларининг энг катта мартабаси, унвони ва шу унвонга эга бўлган шахс. Мазкур мартаба дипломатия ваколатхоналари очаётган давлатлар ўртасидаги битимлар билан белгиланади. Бунинг учун халқаро урф-одатда эътироф этилган ва 1961 йилдаги дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясида ўз тасдиғини топган қоидаларга кўра, дипломатия ваколатхонаси раҳбари турли тоифалар орасидан танлаб олинади. Элчи давлат бошлиғи томонидан тайинланади ва ўша давлат бошлиғи томонидан эътироф этилади. Элчи деганда, тегишли ваколатхона раҳбари лавозими ҳам тушунилади, аксарият мамлакатларда бу олий дипломатия мартабасидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилганидек, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлардаги элчиларни ва бошқа дипломатия вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайди ва чақириб олади (93-модда, 6-банд). Президент, шунингдек, чет эл дипломатия вакилларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади (93-модда, 5-банд), яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти чет эл давлати бошлиғидан Ўзбекистон Республикаси раҳбарига ёзилган расмий мактубларни қабул қилиб олади, ушбу мактубларда дипломатия вакилини тайинлаш ёки чақириб олиш қоидалари баён этилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатларидаги дипломатия вакилларини тайинлаш ва уларни чақириб олиш тартиби тўғрисида»ги Қонунида 1961 йилдаги дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган тамойиллари ва нормаларига биноан Ўзбекистон Республикасининг элчисини тайинлаш ва чақириб олиш тартиби белгиланган. Элчихона бир давлатнинг иккинчи давлатдаги доимий дипломатия ваколатхонаси бўлиб, унга элчи бошчилик қилади. Доимий элчихоналар XVII–XVIII асрларда ташкил топган. Ҳозирги вақтда элчихона мақомини белгилаб берадиган халқаро ҳуқуқий нормалар 1961 йилдаги Дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясида акс этган. Ўзбекистонн Дипломатия алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясига 1992 йилнинг 15 январида қўшилган. Халқаро муносабатларда элчи ва элчихоналар асосида иш олиб бориш жаҳон халқларининг бугунги юксак маънавий ютуғи ҳисобланиб, дипломатик муносабатларнинг бундай ташкил этилиши жаҳон халқлари орасида ўзаро ишонч ва тенг ҳамкорлик муносабатлари асосида иш олиб боришда қулай имкониятлар яратиш учун хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 209
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 191
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 328
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15158
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6373
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6166
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5674
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5118
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4825
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4227
Ўзбекистон тарихи

//