Эзгу интилиш


Сақлаш
17:12 / 12.12.2023 0 627

Эзгу интилиш – кундалик ҳаётда давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида озод ва обод Ватан, эл-юрт фаровонлиги, тинчлиги, осойишталиги, миллатлараро ва элатлараро дўстлик, диний бағрикенглик йўлида бунёдкор ишларни амалга ошириш, маънавий-маърифий жиҳатдан юксалиш сари интилишдир. Эзгу интилиш инсоний баркамоллик, Ватан ифтихори ва нуфузини, туйғусини юксалтиришга бўлган ҳаракат, фикрлаш ва ташаббус кўрсатишдан иборат фаолият туридир. Халқимиз азалдан меҳнаткашлиги, буюк яратувчилик қувватига эгалиги, ҳамиша эзгуликка интилиб яшаши, инсоний муносабатнинг ғоят ибратли жиҳатларини турмуш тарзига айлантиргани билан ажралиб туради. Инсон эзгуликка интилар экан, ўз тақдирини қўшнисининг тақдири, қолаверса, маҳалла ва туман аҳли билан боғлиқ ҳолда тушунади. Меҳнати натижасини фахру ифтихор билан умумий меҳнат натижаси деб билади.

 

Эзгу интилиш туйғуси – ўз миллий мансублигидан фахрланиш, миллатининг бой тарихи, маданий ва маънавий меросидан, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасидан ғурурланиш имконияти. Эзгу интилиш туйғуси – ўзлигини англаш ва ўзгаларни тушунишга даъват этадиган қудратли куч. Бу туйғу ҳар бир миллатга мансуб ўта нозик ва айни пайтда жуда мураккаб ҳолатдир. Киши, зарур бўлганда, ҳаётидаги жамики неъматлардан ҳеч оғринмасдан воз кечиши мумкин. Бироқ ҳеч ким, ҳеч қачон згу интилишдан тонолмайди. Чунки, згу интилиш ҳисси инсоннинг қон-қонига сингиб кетган. У миллатимизнинг энг юксак қадриятларидан саналади. Жумладан, «Шу азиз Ватан барчамизники», «Биздан озод ва обод Ватан қолсин», «Савоб ишни ҳар кун қилиш керак, савоб ишни ҳар ким қилиши керак» каби даъватлар эзгу интилиш туйғуларининг маъно-мазмунини ифодалайди. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида эзгу интилиши ғояси мужассам этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 89
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 111
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15693
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6461
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5131
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4539
Ўзбекистон тарихи

//