Эволюция


Сақлаш
17:12 / 11.12.2023 0 545

Эволюция (юнонча ebolitio – авж олдириш, ривожлантириш) – революция (инқилоб)га ва инқилобий йўлга қарши бўлган тадрижий ривожланиш усули тўғрисидаги фалсафий таълимот. Замонавий эволюцион назария бутун борлиқни ривожланишда, деб қарайди. Эволюцион назария ХIХ асрда пайдо бўлди. Ч.Дарвин ўзининг турларни келиб чиқиши тўғрисидаги таълимотида органик оламнинг тадрижий ривожланиш қонуниятларини кўрсатиб берди. ХХ аср охирида табиатшуносликда «катта портлаш назарияси» пайдо бўлиши билан коинотнинг кейинги эволюциясига қатор аниқликлар киритилди. Ҳозирги замон табиатшунослиги «ҳар қандай мавжудот эволюция натижаси»дир, деган ғояга асосланади. Дунёнинг замонавий манзараси эволюциянинг умумий характерга эгалигини исботламоқда. Фанлараро соҳа ҳисобланган кибернетика эволюция механизмини ўргана бошлади. ХХ аср 70-йилларида бу соҳа ҳар қандай объект эволюциясини ҳаракатга келтирувчи кучни таҳлил қилишга киришди. Улуғ мутафаккирлар инқилоб вайронагарчиликка асосланган, одамларнинг моддий ва маънавий асосларига зарар етказадиган, қадриятларни йўқ қиладиган ижтимоий ҳодиса эканини кўрсатганлар. П.Сорокиннинг фикрича, инқилоб жамиятни ижтимоийлаштирмайди, одамлар аҳволини ёмонлаштириб, эркинликни бўғади. Жамият ўз тараққиёти йўлида келган инқирозларни ислоҳотлар орқали ҳал этади.

 

Жамиятнинг босқичли ривожланиши ҳақидаги назарияларда ҳам бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишда туб ўзгаришнинг юз бериши айтилади. Бироқ, моҳиятан, бу ижтимоий инқилобдан тубдан фарқ қилади. Ижтимоий инқилоб деб сиёсий тизимни зўрлик билан ва вазиятни ҳисобга олмай ағдариб ташлаш назарда тутилади. Бу эса, жамият ҳаётини издан чиқаради, халққа кулфат келтиради. Эволюцион ўтиш эса, ҳозирги даврда технологик ўзгаришлар, моддий ва маънавий равнақ, таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали рўй бермоқда. Ўзбекистоннинг мустақилликни мустаҳкамлаш, демократик жамият қуриш ва бозор муносабатларига босқима-босқич ўтиш йўли жаҳон мамлакатлари тадрижий тараққиётининг илғор ютуқларига асосланган. Бу борада амалга оширилаётган тараққиётнинг ўзбек модели ана шу мезонларга жавоб беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 105
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 276
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12368
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6014
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5590
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5352
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4805
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4312
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//