Яхши ҳикоя айсбергга ўхшайди: саккиз қисмидан еттитаси кўринмайди – Эрнест Ҳемингуэйдан иқтибослар


Сақлаш
17:12 / 07.12.2023 0 534

 

 Ёзувчи айтмоқчи бўлганларини оғиз билан эмас, қалам билан ифодалиши даркор.

 

* * *

Урушдан ҳам кўра ёмон нарсалар бор – қўрқоқлик, сотқинлик, худпарастлик.

 

* * *

Муваффақият формуласини билмасам-да, муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан. Бу ҳаммага ёқишга уринишдир.

 

* * *

Умрим давомида сўзларга ҳамиша гўё биринчи марта кўраётгандек муносабатда бўлдим.

 

* * *

Эркакнинг ётоғида ўлишга ҳаққи йўқ. У ё урушда жон бериши лозим, ё манглайини ўққа тутганча.

 

* * *

Ҳаётнинг нималигини англагунимизча унинг ўтиб кетганини сезмай қоламиз.

 

* * *

Яхши ҳикоя айсбергга ўхшайди: саккиз қисмидан еттитаси кўринмайди.

 

* * *

Одамлар доимо бахтга олиб борувчи қисқа йўлни ахтаришади. Билишмайдики, бундай йўл йўқ.

 

* * *

Юрагинг байрамини ҳар доим бир ўзинг нишонлайсан.

 

* * *

Кимнидир сенга ишонишини билмоқчи бўлсанг, аввало унга ўзинг ишонишинг шарт.

 

* * *

Ҳаётдаги ҳеч бир ғалаба муҳаббатдаги мағлубиятнинг ўрнини босолмайди.

 

* * *

Инсонлар икки гуруҳга бўлинади – улар билан осон ва уларсиз ҳам осон, улар билан қийин ва уларсиз ҳам қийин бўлганларга.

 

* * *

Сарҳуш ҳолда ёзсанг ҳам, ўзингда бўлган пайтинг таҳрир қил.

 

* * *

Фақат жавоблар эмас, саволлар ҳам эскиради.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 23
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 31
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 140
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10712
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5591
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5127
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5009
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4566
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3689
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3660
Ўқиш пули

//