Шомонизм


Сақлаш
17:12 / 07.12.2023 0 761

Шомонизм (тунгусча шамон – ўта ҳаяжонланган, жазавага тушган киши) – Сибирдаги туркий халқларда «шамон» сўзи «қам» деб юритилган. Шомон қабила руҳонийси бўлиб, улар илоҳий кучга эга деб ҳисобланган. Шомонлар урф-одатларини бажаришни томошага айлантирган. Одатда, шомон ўйинлари кечқурун амалга оширилган. Ўйин охирида шомон беҳол бўлиб йиқилади. Уларга кўра, шомонлар руҳлар билан пичирлашиб гаплашган. Гўё талвасага тушиб беморларни даволаган. Шомон қабила, уруғ ҳомийси, қўриқчиси, руҳи ҳисобланган. Марказий Осиёда ҳам шомонизм унсурлари мавжуд. Жумладан, Сурхондарёда гўёки «қора босди», «қора босибди» каби касалликлардан беморни халос қилиш учун қўшночлар талвасага тушиб, ўзини у ёқдан бу ёққа отиб, бемор танасидаги касални қувмоқчи бўлади. Руҳонийлар бу ҳолатда инсондан касал ликларни дуо ва қамчи билан уриб чиқармоқчи бўлади, ҳатто улар шу жараёнда милтиқдан, унинг овозидан, кучли шовқиндан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу жараёнда бир эмас, бир неча қўшночлар қатнашиши ҳам мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//