Шахсга сиғиниш


Сақлаш
15:12 / 07.12.2023 0 626

Шахсга сиғиниш – маънавий бузилиш оқибатида шаклланадиган ва муайян шахс ролини илоҳийлаштириш, унга сиғиниш, хизматларини ҳаддан ташқари улуғлашни ифодалайдиган тушунча. Бунда гўё тарихий жараён объектив қонунларга мувофиқ эмас, балки муайян шахснинг хоҳиш-иродаси билан белгиланади. Қадимги замонларда императорлар, дин пешволари – папа, коҳинлар ва ҳоказоларнинг ҳокимиятлари илоҳийлаштирилган: фиръавнларни – Мисрда, хонларни – Хитойда, қиролларни – Европада, шоҳ, амирларни – Осиёда. Шунингдек, Гегель буюк шахслар «илоҳий руҳ» соҳиби, қироли, Шеллинг, Карлейль – «даҳо ибодати», Б.Бауэр – «танқидий шахслар» назарияларининг ижодкорлари эдилар. Маркс, Энгельс, Ленин таълимоти издошларида ҳам муттасил шахсга сиғиниш авжига чиқди. Бу эса жаҳон миқёсида салбий оқибатларга олиб келди. Ҳозирги шароитда шахсга сиғиниш – шахс мавқеини меҳнаткашлар оммасига тарихнинг яратувчиси деб таъкидлашга уринишлар сифатида намоён бўлмоқда. Шахсга сиғиниш замонавий қарашларга тамомила зиддир. Масалан, замонавий тарих методологияси шахс роли ва ўрнини тарихий жараён билан чамбарчас боғлиқ деб тан олиб, у шахсий намуна ва халқнинг ижодий фаолияти орқали намоён бўлади, дея таъкидлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//