Шафқат


Сақлаш
15:12 / 06.12.2023 0 341

Шафқат – кишининг ўзига алоқадор одамга, айбдор, гуноҳкор, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жазоланишга лойиқ кимсага кечиримлилик орқали инсонпарварлик кўрсатишини англатувчи тушунча. Шафқат ўзбек халқига хос бўлган юксак маънавий фазилатлардан бўлиб, ўзгаларнинг дардини англаш, муҳтож одамларга кўмак ва мурувват кўрсатиш, уларнинг инсон эканини ёдда тутган ҳолда ёрдам, раҳмдиллик кўрсатиш, ҳиммат қилишни билдиради. Одамларнинг ўзаро кундалик ижтимоий муносабатларида намоён бўладиган фазилатларини, жамиятдаги онг ва ахлоқнинг юксаклигини белгиловчи инсонийлик тамойилларидан бўлган бу хислатни жамият ва кишилар фаолиятининг барча жабҳаларида кузатиш мумкин. Шафқат ҳисси – шафқатга муҳтож киши ўрнига хаёлан ўзини қўйиб фикр юритиш орқали вужудга келадиган, ўзга инсон изтиробларини енгиллатишга қаратилган маънавий-ахлоқий ҳодиса. Ғазаб инсондаги ҳайвоний хислат бўлса, шафқат инсонийлик белгиларидан биридир. Масалан, бева-бечоралар, иқтисодий ночор оилалар аҳволидан бохабар бўлиб туриш, кичик ёшдагиларга иззат-ҳурмат, кексаларга мурувват кўрсатиш, гуноҳ ёки айб иш қилиб қўйган кишиларнинг айбидан ўтиш, маҳкум ва маҳбусларга раҳмдиллик, ёрдамга муҳтож кишиларга ҳиммат қўлини чўзиш – халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган мурувват ва шафқатпешалик фазилатлари ҳисобланади. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда ҳатто урушда мағлуб бўлган, асир бўлиб тушган душманларга, ғайридинларга ҳам мурувват, шафқат кўрсатишга даъват қилинади.

 

Мўътабар динимизда тилга олинган бундай бағрикенглик (толерантлик) бугунги кунга келиб, дунёнинг турли халқлари турмуш тарзига, тафаккурига сингдирилмоқда. Унинг акси бўлган салбий хусусиятлар қаторида – қаҳр-ғазаб, нафрат, жоҳиллик, адолатсизлик, бефарқлик, лоқайдлик каби қусур ва нуқсонларни кўрсатиш мумкин. Шафқат олдингизда жавобгар, жазога лойиқ одамни, унинг инсоний ҳуқуқи ва табиатини ҳисобга олиб кечиришдир. Шафқат универсал табиатга эга бўлиб, у нафақат инсоннинг инсонга, балки ҳайвонга бўлган муносабатида ҳам намоён бўлади, зеро, ҳайвонга шафқатсизлик қилган одам инсонга ҳам шафқат қилмайди. Бугунги кунда шафқат тушунчаси инсон ҳаётини олий қадрият деб эътироф этиш, унинг яшашга бўлган ҳуқуқини ҳимоя остига олиш нуқтаи назаридан долзарб аҳамият касб этмоқда. Диний ақидапарастлик, экстремистик ғоя лар ва мафкуравий курашлар шафқатсизликка асосланганини ҳисобга олсак, шафқат тушунчасининг аҳамияти янада ортиб бораётганини, унинг XXI аср жамияти учун энг муҳим маънавий-ахлоқий ҳодисага айланганини кўриш мумкин.

 

Мустақиллик даврига келиб, озод ва эркин яшаб, демократик ҳуқуқий давлат бунёд этишга киришган халқимиз онгида бозор сиёсати ва ислоҳотлар жараёнида шафқат, меҳр-мурувват, раҳмдиллик каби фазилатларнинг аҳамияти янада ортиб, маъно-мазмуни кенгайиб, теранлашиб бормоқда. Эндиликда инсоннинг жамиятдаги манфаатларини ҳимоя қиладиган, хатти-ҳаракатларини шарафлайдиган бундай фазилатларнинг янги-янги қирралари кашф этилмоқда. Шу ўринда байрамларда, кундалик ҳаётда беморлар ҳолидан хабар олиш, бадавлат кишилар томонидан эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, меҳрибонлик уйларидаги болакайларнинг хатна тўй ларини ўтказиш, тадбиркор ва фермерлар томонидан халқ манфаатини кўзлаб қилинаётган ободонлаштириш ишларини тилга олиб ўтиш мумкин. Шу маънода, янги демократик ҳаётга тамал тоши қўяётган халқимиз вакиллари орасида меҳр-мурувватли, шафқатли инсонлар кўпаяётгани ҳам ҳаётимизнинг муҳим ютуқларидандир. Қолаверса, қонунчилик соҳасида давлатимиз томонидан жиноят қилиб, озодликка чиққан инсонларга, янги ҳаёт бошлаётган одамларга кўрсатилаётган ёрдам, уларга яратилаётган шарт-шароит жамиятимизда соғлом маънавий муҳит шаклланаётгани, меҳр-мурувват ва шафқат туйғулари тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётганидан далолатдир. Зеро, раҳм-шафқат чек-чегара билмагани каби, ундан келадиган ажру савоблар ҳам ҳамиша бардавомдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//