Шариат


Сақлаш
22:12 / 05.12.2023 0 613

Шариат (арабча остона ва сув ичиш жойи; йўл; мусулмон оламида қонунчилик) – исломда Аллоҳ жорий қилган амалий ҳукмлар мажмуаси, шунга асосан, шариат фиқҳ маъносида ҳам тушунилади. Самовий динларнинг барчасидаги амалий қисм шариат деб аталади. Ислом шариати ҳукмлари Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёсдан олинади. Ислом шариатининг мақсадлари дин, жон, ақл, насл ва молни асрашдан иборат. Шариатда ушбу нарсаларни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган барча чоралар кўрилган. Шариатнинг ҳожатлилик мақсадлари эса, кишиларга қулайлик туғдириш ҳамда улардан қийинчилик ва машаққатни аритишга қаратилган. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) раҳбарлигида биринчи Ислом давлати ташкил топганда шариат меъёрлари ўша давлатнинг асосий қонунлари бўлган ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Кейинчалик 4 халифа, уммавийлар, аббосийлар ва усмонийлар давлатлари вақтида ҳам шариат давлатнинг қонуни бўлиб келган. Аммо вақт ўтиши билан турли омилларга кўра, мусулмонлар шариат ҳукмларидан узоқлаша борганлар. Ҳозирга келиб фақат Саудия Арабистони давлати ўз шариатига амал қилади. Бошқа ислом давлатларида оилавий никоҳ, талоқ, нафақа каби масалаларда ва мерос хусусида шариатга тўлиқ ёки қисман амал қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//