Кемачадаги орзу ва армонлар


Сақлаш
16:12 / 09.12.2021 0 1231

 Суратдан таъсирланиб ёзилган қатралар

 

– Нима деб ўйлайсан, Фотима, кемадаги конфетчалар биз телевизорда кўрган оч қолган болаларга етиб борармикин?..

– Етиб боради, ахир бувам айтдилар-ку астойдил истасанг, ҳамма нарса бўлади деб.

Дилбар РАЖАБОВА

 

 

– Асалой, синглим, бу кемачанг ичидаги бир пиёла сувни қаерга кузатмоқдасан?

 – Орол денгизига. Кеча телевизорда эшитдим, у росаям чанқаб қолибди.

 Зуҳра ФАЙЗУЛЛАЕВА

 

 

Бир пайтлар мен шундай катта, кемачам эса жуда кичик бўларди. Кемачам мен хоҳлаган томонга оқар, исталган пайт уни талофатлардан асрай олар эдим.

Вақт ўтди улғайдим, аслида эса ҳаёт кемасининг митти йўловчисига айландим, энди оқим хоҳлаган томонига уриб, тўлқинлар истаган кўйига солмоқда.

Миттигина кемамни соғиндим.

Отабек ЖЎРАХЎЖАЕВ

 

 

У соҳил бўйида сайр қилар экан, ҳаётини сарҳисоб қилди. У тўғри йўлни танлади. 25 ёшида мисли кўрилмаган шон-шуҳратга, бойликка, эътиборга эга бўлди. 15 йилдирки ҳануз у энг жозибали, машҳур актриса... У энг бахтли аёл!..

Масрур хаёллар оғушида сайр қилар экан, ногоҳ соҳилда оппоқ елканли қайиқча ясаб ўйнаётган 2 та жажжи болакайга кўзи тушди. Уларга бироз термулиб турди-да, бирдан хўнграб йиғлаб юборди. Дунёни лаънатлаб, ўзидан жирканиб йиғлаётган бу аёл энг машҳур актриса эмас, энг бахтсиз, ёлғиз аёл эди...

Илҳом ҲАСАНОВ

 

– Укажон, ҳой, укажон шошма, шошмагин, нима қиляпсан, ахир янги кемачангни сувга оқизиб юборяпсанми, улкан тўлқинларда чўкиб кетиши мумкин-ку...

– Опа, мен кемачамни эмас, орзуларимни оқизиб юборяпман.

– Орзуларингни....

– Ҳа, орзуларимни, ахир ойим билан дадам кеча жанжаллашаётиб айтди-ку: барча орзуларим сувда оқиб кетди деб...

Шаҳноза ОЛИМОВНА

 

 

– Вой, Бобуржон, нимага кемачани сувга оқизиб юбораяпсан? Ахир уни даданг ҳозиргина олиб берди-ку...

 Бувам китоб ўқиб бердилар. Бир ака кемага бораман деб чўкиб кетаркан. Бу кемачани унга юбораяпман. Шунда у чўкиб кетмайди.

– Китоб номи нима экан?

– "Оқ кема"...

Мадина ҚУРБОНОВА

 

У ўша лаънат теккан жойга ҳар келганида болалари эсига тушади. Улар шу бехосият кўл атрофида ўйнашни, кемалар ясаб, сувга оқизишни жуда яхши кўришарди. Кўл эса унинг фаришталарини тортиб олди. Ҳар доим соҳилга келса, уларнинг овозини, қийқириб кулаётганини эшитгандай бўлади.

– Дадаси, болалар мени чақиряпти.

Аёлининг ваҳимали овози хаёлларини тарқатиб юборди.

– Мен бормасам бўлмайди, илтимос, мени қўйиб юборинг! – аёли унинг қучоғидан қутулишга уринар, илтижоли кўзларини унга тикар, нуқул бир гапни такрорларди. – Илтимос, мени қўйиб юборинг. Бир марта кўриб келай.

Байрам ОҒА

  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6109
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//