Хушомадгўйлик. Хунуклик


Сақлаш
15:12 / 01.12.2023 0 726

Хушомадгўйлик – лаганбардорликка хос хислат, хатти-ҳаракатни ифодаловчи тушунча. Хушомадгўйлик кишилардаги салбий иллатлардан бири ҳисобланади. Хушомадгўйлик замирида, албатта, муайян манфаат ётади. Чунки амал, мол-мулк ёки бирон нарсага эгалик истаги, одатда, ноқонуний йўл билан қондириладиган бўлса, хушомадгўйликка зўр берилади. Хушомадгўйлик муносабати сохталикни, юзакиликни келтириб чиқаради. Инсонга инсоннинг хушомад қилиши ўша инсонни йўлдан чиқаришга, бузишга олиб келади.

 

Хунуклик – эстетика категорияси, гўзалликнинг акси, инсон гўзаллиги, шаъни, қадр-қиммати, табиатининг сахийлиги ва идеал тасаввурларга хилоф келадиган хусусият, нарса-ҳодисаларни ифодалайдиган тушунча. Хунукликни идрок этиш киши қалбида турли хил салбий ҳис-туйғу, кайфият қўзғатади. Хунуклик гўзалликка қисман бир жиҳатдангина терс бўлса, у кишида баъзан таассуф, ғазаб, турли характердаги кулги (қувноқ, аччиқ, захарханда) уйғотади; гўзалликка батамом зид келса, жирканчли, ҳатто даҳшатли ҳодисага айланиб, кишида шунга яраша нафратли ҳиссий муносабатни ҳосил қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 26
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 226
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 204
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15304
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6414
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6258
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5708
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5152
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4902
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4333
Ўзбекистон тарихи

//