Хиёнаткорлик


Сақлаш
17:11 / 23.11.2023 0 475

Хиёнаткорлик (арабча макр, хийла, хоинлик) – шахснинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўзини назорат ва идора қилиш қобилиятининг йўқлиги, ахлоқий бурчларини мустақил равишда шакллантира ва бажара олмаслиги ҳамда ўз қилган ишларига баҳо бера олмаслиги, аҳдлашилган аҳду паймонни бузиши, умумий танланган иш, фуқаролик, дўстлик, севги ва биродарликка содиқ қолмаслик, бевафолик ҳолатини ифодаловчи тушунча. Бировнинг омонати, моли, жони, тинч яшаш ҳуқуқига, етимлар ва аёллар ҳақига, миллат, Ватан, Ватан ғоялари, эл-юрт мақсад ва манфаатларига хиёнат қилиш маънавиятсизликдан далолат беради. Хиёнаткорлик, мусулмон қонун-қоидаларига кўра, инсонга тақиқланган ва ҳалол бўлмаган фаолият билан шуғулланувчи, ҳаром ишларга қўл урувчи, ҳаром йўллар билан кун кечирадиган, алдов йўли билан турли фирибгарлик ишларини қилувчи, нафси ва ҳирсини тия билмайдиган, мунофиқ, разил, иймонсиз, виждонсиз, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлмаган шахслар томонидан қилинади. Кишини ғийбат ва туҳмат қилиш ҳам унга нисбатан қилинган хиёнаткорлик ҳисобланади. Одатда, хиёнаткорлик ва бундай аксилмаънавий ҳодисалар маънавий тубан шахслар томонидан содир этилади.

 

Хиёнат қилувчи шахс ўз ҳаёти, нафси, шахсий манфаатини дўсти, ёру биродарлари, халқи ва Ватани манфаатларидан устун қўяди, уларга вафосизлик қилади, уларнинг моддий ва маънавий ҳақларини суиистеъмол қилади. Қуръони Каримда, аҳду паймонни бузиб хиёнаткорлик қилгувчилар энг ёмон кимсалар – золимлар, кофирлар, иймонсизлар экани, улар Аллоҳдан қилмишларига яраша жазо олишлари муқаррарлиги уқтирилган. Бундан ташқари, унда одамлар ўртасида хиёнаткорлик содир этилганда қандай йўл тутиш ва чора кўриш лозимлиги ҳақида маслаҳат қилинган ва тўғри йўл кўрсатилган: «Агар (ўрталарингизда аҳд-паймон бўлган) бирор қавм томонидан хиёнаткорликни сезсангиз, уларга (қилган аҳд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг (яъни, ўрталарингиздаги аҳд-паймон тугаганини ҳар икки тараф ҳам билсин). Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». Сўз билан иш бирлигига амал қиладиган, ваъдасига вафодор, ҳалоллик қонун-қоидаларига амал қиладиган иймонли, инсофли, виждонли инсон ҳеч қачон хиёнат қилмайди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//