Дунёни ясама гўзаллик қутқармайди


Сақлаш
16:11 / 21.11.2023 0 743

Яқинда ижтимоий тармоқлардан бирида “Москва кўз ёшларга ишонмайди” бадиий фильмида бош қаҳрамон – Катерина ролини (менинг назаримда) қиёмига етказган актрисанинг бугунги кундаги юз қиёфасини кўрдим, бу ҳақда ўқиб қолдим. Тўғриси, шу фильмни ҳар сафар кўрганимда, Катя образига янгидан маҳлиё бўламан: маҳоратли мўйқалам соҳибининг муҳаббат билан чизган иши каби ҳар жиҳатдан мутаносиб, айниқса, юзининг табиий гўзаллиги!.. Қай бир бадиий асарда кекса аёлни таърифлаб, муаллифнинг: “...унинг қиёфасида ёшлигидаги табиий гўзаллик излари ўчиб кетмаганди” деган ибораси бот-бот ёдимга тушади – шу тоифадаги инсонлар ҳамма жойда учрайди. Адашмасам, мен ғойибдан ҳурматлаган актриса кексайганда ҳам шундайлар тоифасига кириши, истараси иссиқ ва ёқимли бўлиб қолиши табиий эди. Лекин...

 

Матнда изоҳ берилмаса, уни танимаган бўлардим. Фақат кўзларининг ифодаси таниш, юз қиёфаси эса... тўғриси... беўхшов, истарасиз, совуқ. Сабаби, актриса кейинги йилларда икки марта пластик жарроҳлик операциясини ўтказиб, юзини ёшартирмоқчи бўлибди. Биринчи операция тузук чиқибди, иккинчисидан сўнг... афсус! Бу ишига ўзиям қаттиқ пушаймон бўлган эса, ажабмас. Зеро, бу салбий асорат йил ўтгани сайин чуқурлашиб, кўпайиб боради.

 

Бу ва шунга ўхшаш “ёшариш иштиёқида” қилинган пластик жарроҳлик муолажалари оқибати янгилик эмас. Ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик аёлларнинг лаби, қовоғи, юзи, пешонасига кўзинг тушиши билан, пластик жарроҳнинг тиғи текканини англаш қийин бўлмай қолди. Аёл зотининг қиёфасига жуда ярашимли бўлган “сирли, сеҳрли, мулойим, нозик” деган ташбеҳлардан бу юзлар ор қиладими ёки бу юзлардан айни ташбеҳлар?..

 

Гапим чўзилди. Донишманд: “Агар шаҳарда битта аёл бўлса ҳам, заргар зотига иш топилади”, деган экан. Ҳа, аёллар ҳамиша чиройли бўлишни истайдилар, энг сўнгги кунларигача! Оқибатини ўйлаб-ўйламай, Аллоҳ берган табиий чиройларининг қадрига етиб-етмай, пластик жарроҳлик столидан “шундоққина думалаб” “гўзал” бўлиб чиқиш фикрида юрган сингилларимга бир гап айтгим келди: бугун сохта ва қўпол чиройга эга бўламан деб, кексайган пайтингизда невара-чеваралар ўртасида фариштадай бўлиб ўтиришнинг ўрнига, ёшлик йилларингиздаги суратларингизга боқиб, афсус-надоматда, хижолатчиликда қолманг, азизларим.

 

Муҳтарама УЛУҒОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 223
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15253
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6233
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4289
Ўзбекистон тарихи

//