Хавфсизлик


Сақлаш
17:11 / 17.11.2023 0 532

Хавфсизлик – устувор даражада сиёсат, геосиёсат маконига нисбатан қўлланадиган, том маънода маънавият, инсонлараро ҳамжиҳатлик, ўзаро мурувватнинг ифодаси бўлган тушунча. Хавфсизлик глобал маънавийлашувнинг яққол кўриниши сифатида ижтимоий соҳаларнинг барчасидан ўрин олган тақдирдагина, ҳақиқий хавфсизлик муҳити вужудга келганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. XXI асрга келиб, хавфсизликда маънавий жиҳатнинг ўрни - кучайишига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Олий хилқат сифатида инсоннинг ўзи улуғ бурчини тўлақонли ҳис этиши, миллионлаб юртдошлари, замондошлари тақдири учун жавобгарликни англаши хавфсизликга бўлган талаб билан уйғунлашиб бормоқда. Зарур даражада хавфсизлик таъминланиши учун бугунги кунда шахснинг ўз номидан ёхуд ўз манфаатларидан келиб чиқиб жараёнда иштирок этиши, ўз хавфсизлиги учун фақат ўзи қайғуриши камлик қилади. Яъни ҳар бир фуқаро ўз юртдошлари ва шубҳасиз, дунёдаги барча инсонлар хавфсизлиги учун куйиниши, яъни ўзгалар, замондошлар номидан иш кўриши лозим. Зеро, XXI асрдаги кескин ўзгаришлар оқибатида бир шахснинг хавфсизлиги бошқаларнинг хавфсизлигига дахлдорликка айланди.

 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган асрларда хавфсизлик асосан сиёсий чора-тадбирлар, қарорлар ва фаолият орқали таъминланиб турилган. Унинг замирида эса ўша пайтлардаги муайян вазият, халқаро муносабатлар шакли ётган. Бугун эса хавфсизлик тобора маънавий жиҳат касб этиб бормоқдаки, инсоннинг яшашга, авлод қолдиришга бўлган ҳақ-ҳуқуқини асраши, унинг ўзидаги интеллектуал, маънавий ва илоҳий салоҳиятни, куч-қудратни рўёбга чиқариши пайсалга солиб бўлмайдиган глобал мақсадга айланмоқда. Хавфсизликни маънавият нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, унинг олам бир бутунлиги, яхлитлигининг таянчи эканини эътироф этишга олиб келади. Хавфсизлик инсоннинг, миллатнинг моддий-маънавий имкониятларини, билими, тафаккурини рўёбга чиқариш имкониятидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 183
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 112
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 89
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11351
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5728
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5259
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5253
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4701
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4050
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3709
Ўқиш пули

//