Биласизми?
ШУҲРАТ
Ҳар бир одамда болалиги яширинган. У айрим ҳолларда мўралаб, ўзини ошкор қилиб қўяди.
* * *
Ёлғизлик ё доно, ёки девонани яратади.
* * *
Тер тўкиб ҳалоллик билан қўлга киритилган ютуқ доим ҳасад туғдиради.
* * *
Инқилоб – муҳожирларни, зулм қочқинларни кўпайтиради.
* * *
Кўпинча астар аврадан қиммат туюлади.
* * *
Қўрқоқ фақат хиёнат қилишдан қўрқмайди.
* * *
Ёмон дўст сояга ўхшайди – қуёшли кунда қочиб қутулолмайсан, булутли кунда қидириб тополмайсан.
***
Унинг муҳаббати кеч баҳорда ёққан қорга ўхшайди. Бир ёқдан ёғса, бир ёқдан эриб кетади.
* * *
Тарбия тақани тўғрилайди.
* * *
Машқ билан бойитиб турилмаган илм тешик челакдан тўкилган сувдек адо бўлади.
* * *
Қидирсангиз, йўқолган олтинни топасиз, лекин йўқотилган вақтни тополмайсиз.
* * *
Меҳрибонлик – муҳаббатнинг элчиси.
* * *
Ўзи ёнмаган шоир бировни ёндиролмайди!
* * *
Сўз – фикр сурати.
* * *
Замон ҳар бир зулмнинг интиқомини ҳам олиб келади.
* * *
Тақдир синови ҳар кимнинг даражасига қараб берилади.
* * *
Оқни қоралаш учун кўп бўёқ керак эмас.
* * *
Нодон судьядан хавфлироқ одам йўқ.
* * *
Тик ўсган дарахтдан қийшиқ соя тушмайди. Ҳақ сўз пардозга муҳтож эмас.
* * *
Ёзганда гапни ўргимчак уясидек тўқимаслик керак.
* * *
Яхши сўз ёнғоққа ўхшайди. Маъносини англаш учун уни чақиб кўрмоқ керак.
* * *
Тикан бўлиб оёққа киргунча, гул бўлиб ёқага санчил!
* * *
Ҳар бир кўкракда юрак бор. Бироқ ҳар бирининг калити ўзга.
* * *
Эркка кураш билан эришилади.
* * *
Инсон қаҳрамонлик кўрсатолмаса ҳам, унга доим тайёр турмоғи шарт.
* * *
Узун тил умрни қисқартиради.
* * *
Табиат хасис, ҳаммага ҳам шоирлик истеъдодини раво кўрмайди.
* * *
Танқид – адабиётнинг шикоят дафтарчаси.
* * *
Бахтнинг оёғи йўқ – ўзи келмайди, унга меҳнат етказади.
* * *
Чиройли қўллар ҳам жаллод болтасини тутиши мумкин. Мен ёшлигимнинг 15-20 йилидан воз кечиб, кексаликка сакраб ўтишга розиман. Лекин ёнимда у, угина бўлса, қўша қарисак...
* * *
Тоққа чиқишга эринманг, баланддан олис-олислар кўринади.
* * *
Шоир қалбдаги шивирни довулга айлантиради.
* * *
Сабабсиз кечирим сўратмоқ – гуноҳ.
* * *
Ақл тиши ҳаммада бор, аммо...
* * *
Умр ёнғоқдек юмалаб ўтади-кетади.
* * *
Энг ёмон қафас – тўрт томони очиқ қафасдир.
* * *
Эртанги кун қайғуга сабаб бўладиган бугунги шодликнинг маъниси йўқ.
* * *
Севгисиз никоҳ – ҳиди йўқ гул.
* * *
Дўстлик заифлашган даврада такаллуф томир отади.
* * *
Гул ҳидлаган одамга атрини юқтиради.
* * *
– Нега бошингизни эгиб ўтирибсиз, буви?
– Ер чақиряпти шекилли, болам.
“Tafakkur” журнали, 2019-йил 3-сон.
“Тўрт томони очиқ қафас”
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
1 Изоҳ
O'g'iloy
12:01 / 01.01.1970
Barchasi qalbdan chiqqan, juda sermazmun hikmatlar ekan.