Футуризм


Сақлаш
16:11 / 15.11.2023 0 589

Футуризм (футурология) (лотинча futurum – келажак ва logos – таълимот) – кенг маънода, инсоният келажаги, умумбашарий муаммолар, уларни бартараф қилиш ҳақидаги умумий концепция ёки тасаввурлар мажмуаси; тор маънода, ижтимоий жараёнлар ҳамда илмий-техника тараққиётига оид соҳалардаги жараёнларни изчилликда ўрганиш ва келажагини башорат қилиш, шунингдек, статистик ва бошқа маълумотларни қайта ишлашнинг математик усулларини ишлаб чиқиш асосида иқтисодий, илмий-техника, ижтимоий-сиёсий соҳаларни режалаштириш ва истиқболларини белгилаш имкониятини берадиган фан соҳаси. Футуризм атамаси 1943 йилда немис социологи О.Флехтейм томонидан қўлланган бўлиб, у мавжуд барча ижтимоий жараёнларнинг истиқболини башорат қилишга йўналтирилган «келажак ҳақидаги фан», 1960 йилларнинг охирларига келиб эса, ижтимоий фанларнинг келажакни башорат қилиш қонуниятлари ҳақидаги фан сифатида ижтимоий башоратчиликни англата бошлади. ХХ асрнинг охирларига келиб, футурологлар икки йўналишга ажралишди: улардан бири «экологик пессимизм» бўлиб, унинг тарафдорлари Форрестер, Медоуз, Р.Хейл Бронерлар инсоният ривожининг салбий оқибатларини башорат қилсалар, иккинчиси «илмий-техникавий оптимизм» намояндалари Тоффлер, Месарович, Пасло, Песталь, Фрименлар эса технологик тараққиётнинг ижобий имкониятлардан фойдаланиб, инсоният тамаддунини сақлаб қолиш мумкинлиги ғоясини асослашга ҳаракат қиладилар. Маънавият масаласи ҳам бугунги футуризмнинг махсус ва жуда кўпчиликни қизиқтираётган тадқиқот объектларидан бирига айланмоқда. Жаҳон халқлари орасида келажакни қандай тушуниш ва унда яшашга маънавий жиҳатдан қандай тайёргарлик кўриш долзарб мавзу бўлиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//