Фикр қарамлиги


Сақлаш
17:11 / 14.11.2023 0 649

Фикр қарамлиги – кишилар фикри, тафаккури устидан муайян ғояларни ҳукмрон мавқега эгалигини, инсоннинг содир бўлаётган воқеалар, ижтимоий-сиёсий жараёнларни мустақил баҳолаш имкониятидан маҳрум бўлганини ифодаловчи тушунча. Инсоният доимо мустақиллик, озодлик ва эркинликка интилиб яшаган. Ижтимоий муносабатлар шаклларига мос равишда иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий эркинликлар, энг аввало, фикр эркинлиги тарзида намоён бўлган. Шунинг учун бошқа миллатлар, давлатлар устидан ҳукмронлик қилган мамлакатлар сиёсати ҳамиша босиб олинган халқларни тафаккур қуллигига маҳкум этишга қаратилган. Инсоннинг муайян мафкурага, сиёсатга фикрий қарамлиги мустамлакачилик сиёсатининг энг машъум кўринишидир. Чунки фикр қарамлиги инсонни ўз-ўзини англашдан маҳрум қилиб, ундаги ижтимоий масъулият ҳиссини сўндиришга, сиёсий воқеликка нисбатан лоқайдлик кайфиятининг кучайишига олиб келади. Айни пайтда, бошқача қарашлар билан ҳисоблашмайдиган мутаассиблар, манқуртлар пайдо бўлишига замин яратади. Тафаккур қуллигидан озод бўлиб, фикрлар хилма-хиллигига, плюрализмга эришиш тараққиётнинг оқилона йўлини танлаш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам ислоҳотларнинг дастлабки босқичиданоқ кишиларнинг тафаккурини уйғотиш, ташаббускорлиги, сиёсий фаоллигини ошириш маънавий ўзгаришларнинг марказига қўйилди. Чунки собиқ мустабид тузум, бир томондан, тафаккур қарамлигини рағбатлантирувчи, иккинчи томондан, эркин фикрловчи кишиларни жазолаш, жисмонан йўқ қилишнинг мукаммал мафкуравий механизмини яратган эди. Шунинг оқибатида кишилар онгида сақланиб қолган юқоридан кўрсатма, буйруқ ва қарорлар кутиш каби фикр қарамлиги кўринишлари, айтиш мумкинки, ислоҳотларни амалга оширишдаги қийинчиликларга сабаб бўлди. Демократик тамойилларга кўра ривожланаётган мамлакатларда фикрлар эркинлиги жамият тараққиётининг омили бўлганини тарихий тажриба кўрсатиб турибди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16216
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6800
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5370
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4795
Ўзбекистон тарихи

//