Фитна


Сақлаш
15:11 / 14.11.2023 0 623

Фитна (арабча йўлдан оздириш, ғалаён) – бир ёки бир неча шахс томонидан ўзга шахс ёки шахслар гуруҳига нисбатан ҳақиқий мақсадни ниқоблаб амалга ошириладиган душманлик ҳаракатларини англатувчи тушунча. Фитна сиёсат, кундалик маиший турмуш, дин, ҳарбий соҳа ва бошқа жабҳаларда намоён бўлиши мумкин. Тарих ва сиёсатшунослик фанларида фитналар назарияси мавжуд. Баъзи тарихчи ва сиёсатшунослар инсоният тарихини фитналар тарихи деб талқин қилади. Уларнинг фикрига кўра, инсоният тарихида юз берган барча йирик ҳодисалар фитналар натижасидир. Тарихдаги энг катта фитналар мисоли сифатида массонлар фитнаси, большевиклар фитнаси, мондиал фитналар, мазҳаблар фитналарини келтирилади. Шу билан бирга, фитналар назарияси тарафдорларининг қарашларига кўра, инсоният тарихида глобал фитналар, минтақавий фитналар, кичик фитналар мавжуд бўлган. Бу назария тарафдорлари сиёсатшунослик фанининг «конспирология» бўлими вакиллари орасида кўпроқ учрайди. Фитна ва фитначилик терроризм ва экстремизм билан узвий боғлиқ. Террорист ва экстремистлар кўпинча фитналар уюштириш йўлидан боришади. Фитналар назариясининг энг асосий камчиликларидан бири шундаки, у жамият тараққиётидаги қонуниятларни инкор қилади. Унга кўра, жамият тараққиёти муайян детерминистик қонуниятларга эмас, балки фитначиларнинг қобилиятлари, мақсадлари ва уюшганлик даражасига боғлиқ тарзда амалга ошади. Шу билан бирга, сиёсий фитналар давлатлар ва мамлакатлар ҳаётига, ҳарбий фитналар урушларнинг натижаларига, молиявий, иқтисодий фитналар аҳоли фаровонлигига, оилавий фитналар оилалар, минтақалар ҳаётига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 103
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 115
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 285
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15721
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6539
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6526
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5794
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5256
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5160
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4561
Ўзбекистон тарихи

//