Фарзанд


Сақлаш
17:11 / 10.11.2023 0 750

Фарзанд (форсча бола, ўғил, қиз, насл) – ота-онанинг ўзларидан кейин қолдирадиган зурриёди. Фарзанд оила қувончи, ҳаётнинг, аждодлар моддий-маънавий ҳаётининг давомийлигини таъминловчи воситадир. Маънавий жиҳатдан кимнинг боласи бўлишидан қатъи назар, ёш жиҳатдан улуғ инсонлар – аждодлар, ёш жиҳатдан кичик инсонлар – авлодларга нисбатан қўлланадиган тушунча. Фарзанд тушунчаси, шунингдек, инсон томонидан амалга оширилган ишларнинг улуғлигини ифодалаш ва унда инсон меҳнатининг ўрнини кўрсатиш маъносида ҳам ишлатилади ва бу меҳнатнинг халқ, миллат, тамаддун, коинот, ер сайёрасига тегишлилигини ҳам ифодалайди. Масалан, «Ер фарзанди», «халқ (миллат) фарзанди», «Коинот фарзанди» ва ҳоказо. Жумладан, миллатимиз, халқимиз ичидан етишиб чиққан жуда кўп инсонлар дунё халқлари томонидан ана шундай атама билан тилга олинади. Айни вақтда атама ўзидан кичикка нисбатан иззат, умуминсоний маънода эса чуқур ҳурмат маъноларини англатувчи тушунчадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 98
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 188
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17650
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7262
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6979
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6234
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5811
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5656
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5396
Ўзбекистон тарихи

//