Биласизми?
Италиялик фермер ва рассом Дарио Гамбарин санъат асарларини яратишда, одатда, фақат трактордан фойдаланади ва ерни шудгор қилиб қаҳрамонларини яратади. У асосан дунё етакчиларининг улкан портретларини, глобал муаммоларга рамзий муносабатини тасвирлаб келади.
Гамбариннинг навбатдаги санъат асари – Достоевскийнинг 200 йиллигига бағишланган эни икки юз эллик метрли сурат бўлди. Ноанъанавий портрет 25 минг квадрат метрни ташкил қилади. Унда ёзувчининг рус тилидаги фамилияси ва инглиз тилидаги “Гўзаллик бизни қутқаради” ибораси ҳам акс этган. Рассомнинг таъкидлашича, ёзувда “Телба” романига ишора бор, портретдаги кўзлар эса қуёш нури туфайли кўк бўлиб товланади. Бундан олдинроқ у Италия терма жамоаси ғалабасига бағишлаб сурат ишлаган эди.
Гамбариннинг коллекциясида дунё етакчиларидан, Владимир Путин, Доналд Трамп, Барак Обама, Ким Чен Ин, Жон Кеннеди ва Нелсон Мандела каби образлар ва коронавирус тарқалишига бағишланган сурат ҳам бор. Шунингдек, Рим папаси Френсис, Леонардо да Винчи, Бетховен портретларини ҳам яратган.
Тракторда чизилган асарларнинг умри, афсуски, қисқа. Улар бир неча ҳафтагача сақланиб туради холос. Шунга қарамай, қанчалик узоқ вақт ва жисмоний меҳнат талаб қилмасин, Гамбарин ўз қизиқишларидан бугунги кунгача воз кечгани йўқ.
Рассом-фермернинг ўзига хос йўналиши ҳозирда “land-art” атамаси билан номланган. Ер санъати – ландшафтда яратилган, тупроқ билан ишланадиган санъат тури ҳисобланади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ