Фан


Сақлаш
16:11 / 10.11.2023 0 656

Фан (арабча илм, билим, маҳорат) – дунё ҳақидаги объектив билимлар тизими; уни маълум мақсадлар йўлида ўзгартиришга хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳаётини акс эттирувчи ижтимоий онг шакли. Жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири бўлган фан қадриятлар тизимида ўзига хос ўринга эга. У катта илмий салоҳиятни, ижодий куч-қувватни бирлаштиради, миллат дунёқарашини шакллантиради, таълим-тарбия, ахлоқ меъёрларини вужудга келтиради, маънавий баркамол инсонни тарбиялайди, мамлакатда қудратли илмий салоҳиятни яратишга хизмат қилади. Шунинг учун Ўзбекистон зиёлилари фан ва техникани, тарихий меросимизни чуқур ўрганиб, долзарб мавзуларда тадқиқотлар олиб бормоқдалар, масалан, табиий ва ижтимоий жараёнларни математик моделлаш, информатика ва ҳисоблаш техникаси, эҳти моллар назарияси, геологик жараёнларнинг қонуниятларини ўрганиш, молекуляр-генетик, ген-ҳужайра соҳасидаги, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, энергиянинг ноанъанавий турларини яратиш, қуёш энергиясини комплекс ва самарали суратда бошқа турдаги энергияга айлантириш ва бошқа Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фан соҳасидаги ислоҳотларга катта аҳамият берилмоқда. Масалан, 2002 йилда Республика фан ва техника давлат қўмитасининг Ўзбекистон фан ва технологиялар марказига айлантирилиши, 2006 йилда эса бу соҳада яна бир тизимли ўзгаришнинг амалга оширилиши кабилар шулар жумласидандир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 142
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16018
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6707
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6601
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5893
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5330
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5281
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4702
Ўзбекистон тарихи

//