Қоқилган михнинг ўрни


Сақлаш
17:11 / 09.11.2023 0 705

 

 

Бир замонларда жаҳли бурнининг учида турадиган йигит бўлган экан. Отаси унга мих тўла халтачани тутқазиб, ҳар гал ғазаб отига минганида ёғоч устунга битта мих қоқишни буюрибди. Биринчи куни устунга бир нечта мих қоқилибди. Эртасига йигит ўзини тийишни ўрганибди ва устундаги михлар сони кундан-кун камая борибди. Йигит устунга мих қоққандан кўра жаҳлни тийиш осонроқ эканлигини англаб етибди. Ниҳоят, у ўзини тўлиқ назорат қила олган кун ҳам келибди. Бу ҳақда отасига айтганида, у ўғлига навбатдаги топшириқни берибди: "Энди эҳтиросларингни тия олганингда ҳар гал биттадан михни суғуриб ол".

 

Кунлар ўтиб, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмагани хабарини берибди. Шунда отаси ўғлига дебди:

— Бу вазифани уддаладинг. Лекин, устунда нечта тешик қолганини кўряпсанми? Демак, у ҳеч қачон олдинги ҳолига келмайди. Инсонларга жаҳл қилиб, кўнглини вайрон этганингда уларнинг қалбида ҳар гал мана шундай жароҳат из қолдиради. Неча марта узрхоҳлик қилишингдан қатъи назар, у ўчмайди. Шундай...

 

Абдувоҳид УМР таржимаси

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 151
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16089
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6745
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6616
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5909
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5345
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5319
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4741
Ўзбекистон тарихи

//