Уруш


Сақлаш
15:11 / 09.11.2023 0 940

Уруш – қуролли кучлар асосий ҳал қилувчи восита сифатида қўлланадиган қуролли курашни англатувчи атама. Бундан ташқари, урушда иқтисодий, дипломатик, мафкуравий ва бошқа барча воситалар ишга солинади. Мамлакат ичида ҳам турли ижтимоий қатламлар ўртасида ҳокимият учун кураш келиб чиқиши мумкинки, бу фуқаролар уруши дейилади. Урушлар, шунингдек, адолатли ва адолатсиз турларга бўлинади. Ўз мамлакатининг мустақиллиги ва озодлиги учун олиб бориладиган уруш адолатли, бошқа халқ ва мамлакатларни ғаразли ниятларда босиб олишга қаратилган урушлар адолатсиз урушлар ҳисобланади. ХХ асрда юз берган икки жаҳон уруши асосан Ер юзини тақсимлаш ва қайта тақсимлашга қаратилган адолатсиз урушлар эди ва уларда ўн миллионлаб одамларнинг ёстиғи қуриди. Ўзбекистон ўз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ тинч-тотув яшаш, бошқаларнинг ишига аралашмаслик, мамлакатлараро зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилиш сиёсатини изчил равишда олиб бормоқда. Бутун тарих давомида уруш сиёсатни куч ишлатиш орқали давом эттириш тамойили бўлиб келди. Бугунги кунда ядро ва бошқа ҳарбий қуроллар мислсиз ривожлангани туфайли уруш мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва бошқа мақсадларига эришиш воситаси сифатида ҳеч бир мазмунга эга бўлмай қолсада, дунёнинг турли бурчакларида уруш ҳаракатлари ва қуролли тўқнашувлар, ҳарбий можаролар тўхтаётгани йўқ. Замонавий воқелик шундайки, кенг миқёсдаги бирор-бир уруш бутун инсоният ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Шу маънода, Ўзбекистон яхлит халқаро хавфсизлик тизимини яратиш, тинч-тотув яшаш учун янги ташаббуслар билан чиқмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//