Умуминсонийлик


Сақлаш
16:11 / 08.11.2023 0 738

Умуминсонийлик – инсон, жамият, давлат ва бошқалар учун умумийлик касб этувчи ҳаёт мезонлари, тараққиёт тамойиллари ва қонуниятлари, умумий қоида ва тартибларни ифодаловчи тушунча. Мазкур тушунча ҳаётнинг турли жиҳатлари, хилма-хил ижтимоий сифат ва хусусиятларнинг умуминсоний характерга эга эканини англатади. Бу тушунча турли соҳаларда намоён бўладиган халқаро андозалар, бутун жаҳон аҳамиятига молик жараёнлар, дунёнинг барча ҳудудларига хос воқеа-ҳодисаларга нисбатан ҳам қўлланади. Бир сўз билан айтганда, «Умуминсонийлик» одамлар учун умумий бўлган мезонлар, объектив ҳолатлар, хусусиятлар, шарт-шароитлар ва бошқаларни ўзида акс эттирадиган тушунча сифатида ишлатилади. Умуминсонийлик одамзоднинг яшаши, умргузаронлиги, амалий фаолияти, инсоният ҳаётининг энг умумий соҳаларига тегишли бўлган маънавий тамойиллар, талаб ва ҳодисалар башариятнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини, яшашнинг йўналишлари, қонун-қоидалари, талаб ва тартибларини, одамларнинг энг азалий орзу-умидлари ва идеалларини ўзида акс эттиради. Умуминсонийлик жамият аъзоларининг барчаси учун умумий аҳамият касб этади, инсоният ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, кишиларнинг амалий фаолияти, яшаш тарзи, бошқаларга муносабати ҳам ушбу мезонга мос келиши ёки мос келмаслигига қараб баҳоланади. Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги даврида умуминсонийлик жамият ва давлат қурилишини ислоҳ қилиш, ҳаётнинг барча соҳаларида туб ўзгаришларни амалга оширишнинг энг асосий тамойили сифатида намоён бўлмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 76
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 85
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 72
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 87
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 85
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17064
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7072
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6841
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6109
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5663
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5522
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5147
Ўзбекистон тарихи

//