Умр йўлдошларнинг муносиблиги


Сақлаш
15:11 / 08.11.2023 0 541

Умр йўлдошларнинг муносиблиги – умр йўлдошларнинг биологик, психологик, психофизиологик ҳолати, хусусиятлари, диди, маданияти, хулқий ва бошқа жиҳатларининг мос келишини ифодаловчи ибора. Умр йўлдошларнинг муносиблиги оила қурган икки кишига хос жиҳатларнинг уйғунлиги ва ўхшашлигини тақозо этади. Инсон зоти (генетикаси) нуқтаи назаридан кишилар 16 хил жуфтликни ташкил этади. Умр йўлдошлари бир-бирига муносиб бўлмаганида, иммуногенетик мос эмасликлари туфайли фарзанд кўрмаганликлари сабаб бўлиши мумкин. Бошқача жуфтликда наслий касалликларнинг такрорланиш хавфи кучаяди (энг асосийси она ва ҳомиланинг резус номутаносиблиги ва жуфтликнинг ота-оналари). Шифокорларнинг таъкидлашича, кишиларнинг 10 фоизи умуман генетик тўлақонли эмас ва никоҳдан ўтмасликлари керак. Энг мақбул жуфтликка психологик темпераментларнинг қутблилигида эришилади. Бундан ташқари, интеллект даражаси ҳам тенг келиши лозим. Никоҳга энг кўп мослашувчанлар очиқ характердаги, ҳаётдан завқланувчи, ўзаро муносабатларда меҳрибон кишилар ҳисобланади. Лекин бу сифатлар ҳаддан зиёд ёки жуда юқори даражада бўлса, унда бундайлар оила тузишга ноқобил бўладилар. Серфикр, эзма кишилар, ўз қадр-қимматларини юқори тутувчи, жисмоний ёки интеллектуал камчилиги бор кишилар оилавий ҳаёт учун тўғри келмайди. Амалдаги ажралишларда умр йўлдошларнинг бир-бирига мос эмасликлари ётади. Бугунги кунда фаолият юритаётган оила маслаҳати, оила хизмати бўлимлари психологик ва бошқа усуллар ёрдамида, кўпгина кишиларни номутаносиб умр йўлдошилик азобидан сақлаб қолишлари ва муваффақиятли оила қуришга кўмаклашишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 25
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16262
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6807
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//