Атиргул тўғноғичли қиз


Сақлаш
12:12 / 06.12.2021 3 1267

 

Бир ёш денгизчи йигит тасодифан мактуб олди. Тасодифий мактуб умидсиз юрган денгизчининг ишончини қайтарди. Кўнгли бир ҳамдардга зор бўлган йигит унга жавоб ёзди. Гарчи улар бир-бирини танимасаларда, ўзаро мактуб алмашардилар. Ҳамдардининг исми Роза экан. Шу тариқа, улар уч йил давомида хат ёзишдилар. Денгизчи ҳар бир мактубни қадрлар ва Розасиз яшай олмаслигини тан оларди. Иккиси бир-бирини кўрмаган бўлсалар-да, ўртада кучли муҳаббат пайдо бўлди. Бу севгига албатта фақат сўзлар, хатлар асос бўлганди.

 

Денгизчининг хизмати якунига етгач, улар марказий вокзалда кўришишга аҳд қилишди. Бир-бирини таниб олишлари учун Роза атиргулли тўғноғич тақиб олишини билдирди. Денгизчи йўл бўйи ўйланиб кетди: у Розанинг суратини сира кўрмаган. Ҳатто ёши нечадалиги, семиз-ориқлиги, малла ё қорасочлигини ҳам билмайди. Шундай бўлсада, усиз яшолмаслигини биларди.

 

Йигит вокзалга келиб уни кута бошлади. Белгилаганларидек, соат бешга бонг ургач, у кўринди. Кўйлагининг ёқасига атиргулли тўғноғич танғиб олган бир аёл. Унинг ёши тахминан олтмишда эди. Денгизчи аёлни кўрибоқ ортига ўгирилди. Шу заҳоти қайтиб кетишни ўйлади. Аммо кетолмади… у уч йил ичида ўзига қадрдон бўлиб қолган аёлни ташлаб кетолмади. Ахир у умидсиз кунларида дўст бўлган, байрамларда совғалар жўнатган, учрашиш ёди билан яшашга ундаган… Аёл ҳар қандай эъзозга лойиқ! Йигит дарҳол унинг қаршисида пайдо бўлди ва тиз чўкиб қўлидан ўпди. Кекса аёл кулиб қўйди ортида беркиниб турган қизга имо қилди:

 

Адашдингиз, яхши йигит, мана, ҳақиқий Роза!

 

Йигит унга уялиб боқиб турган ўзига тенгдош гўзал бир қизни кўрди ва ажабланди. Кекса аёл унга тушунтирди:

 

Роза ўзининг ўрнига учрашувга чиқишимни сўраганди. Агар сен мени кўриб кетиб қолганингда… барчаси тугарди.  

  

Денгизчининг муҳаббати ҳақиқийлигига ишонган Роза унга қўлларини узатди. Иккиси узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришди.  

 

Нодирабегим таржимаси

3 Изоҳлар

O'g'iloy

12:01 / 01.01.1970

Albatta, hayotda sabrning mevasi shirin bo'lganidek, dengizchi bola va Roza ham kuchli sabr va ishonch orqali boqiy muhabbatga erishganlar. Katta ibrat olinadigan hikoya. Hozirgi vaqtda biz insonlarga tuyg'ular juda zarur.

Zulxumor

12:01 / 01.01.1970

Juda ta'sirli hikoya, dengizchi yigitdek jur'atli bo'lishni hamma ham uddalay olmaydi.

Dilobar

12:01 / 01.01.1970

Judayam ma'noli ekan.Qani endi dunyodahi barcha insonlar dengizchi bolaga va Rozaga oʻxshasa

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6108
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//