Тубанлик


Сақлаш
18:11 / 06.11.2023 0 710

Тубанлик – 1) паст ҳолатга эгалик, пасткашлик; 2) кўчма маънода, тубан шахсга хос ҳолат – хусусият; тубан хатти-ҳаракат, разолат. Тубанликка бориш ёки тубанликка кетиш – тубан ҳолат, хусусият касб этишни, тубанлашишни англатади. «Тубанлик» сўзи салбий хислат бўлгани «пастлик», «пасткашлик» сўзлари билан уйғунлашиб кетади. «Пасткаш одамлардан ҳақ сўзни эшитиб бўлмайди. Таги паст одам эътиборга нолойиқдир. У ҳеч қачон яхшини эътиборга олмайди. Ўзининг ёмон феълини яхши кўрган пасткаш, муқаррарки, халқ орасидаги яхшиларни ёқтирмайди. Одамларнинг қилмишларидан айб ахтарган одамнинг ўзи айбсиз бўлиши мумкин эмас. Кишининг барча хаёллари бузуқ бўлса, тўғри фикрдаги одамларнинг ҳаммасига ҳасадчи бўлади. Одамларнинг хурсандчиликдан ичган майини қон деб билади, таажжубки, ўзи ҳам ичкиси келиб ҳасрат билан қон ютади. Нақд бойликнинг офати ўғри бўлганидек, яхшилар ҳасадгўй одамлардан доим озор тортишади», дейди Алишер Навоий. Инсонга олий фазилатлардан яна бири босиқлик, ҳалимликдир. Аксинча, ёмонлик, тубанлик, юзсизлик энг ярамас хислатларга киради (М.Қошғарий. Девон).

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//