Хом гапларга пишиқ жавоблар


Сақлаш
19:08 / 18.08.2021 0 892

 

Бир куни Суқрот ҳакимнинг хотини оғзига келганнни қайтармасдан роса бақир-чақир қилибди. Қараса, эри унга ҳеч жавоб қайтармасдан жимгина ўтирган эмиш. Жаҳлига чидай олмасдан бир челак сувни эрининг бошидан қўйиб юборибди.

Шунда Суқрот:

Бунчалик гулдурашлардан сўнг бир жала ёғишини кутгандим, дебди.

 

***

Машҳур бир файласуфдан:

 – Молу давлат оёқларингиз остида ястаниб ётибди-ю, нега бунча фақирсиз? деб сўрашибди.

– Уларни олмоқ учун эгилмоқ лозим-да, – деб жавоб берибди у.

 

***

Рақибларидан бири Галилейнинг қулоғи катталигидан кулмоқчи бўлиб:

– Қулоқларингиз бир одамга сал катталик қилмайдими? – дебди мазах оҳангида.

– Менинг қулоқларим бир одамга катталик қилса қилар-у, аммо сизнинг қулоқларингиз бир эшакка кичиклик қилмайдими? – дея жавоб берибди. Галилей.

 

***

Бир подшоҳ қайси томонга сафарга чиқишини доим сир тутар экан. Бир марта йўлга отланаётганда вазирларидан бири ундан қаёққа кетаётганини айтишини ўтиниб сўрабди.

Подшоҳ ундан:

– Сир сақлашни биласизми? – деб сўрабди.

Вазир:

– Албатта, ҳукмдорим, биламан, – деб жавоб берибди.

Султон унга:

– Жуда соз, мен ҳам биламан, – дебди.

 

***

Бир ёмғирпўш таъмирловчи одам ёзганларини Шекспирга ўқишга берган экан, қўлёзмани кўрган Шекспир унга: “Азизим, сиз ёмғирпўш тузатинг, ёмғирпўш тузатинг, фақат ёмғирпўш тузатинг”, деб маслаҳат берибди.

 

***

Франция ҳукумати аъзоларидан бири қайсидир муҳораба чоғида Наполеонни танқид қилар экан, бармоқларини харита устида юргизиб:

– Нима учун дастлаб шу ерни олмадингиз, сўнгра ундан ўтиб, мана бу жойни забт этмадингиз? – каби саволлар бера бошлабди.

Бунга жавобан Наполеон:

– Агар ўша жойларни бармоқ билан олиш имкони бўлганида, ҳеч шубҳасиз, шундай қилган бўлардим, – деган экан. 

 

***

Бир файласуфдан:

– Омадга ишонасизми? – деб сўрашибди.

– Албатта! Акс ҳолда, аҳмоқларнинг ютуқларини нима деб изоҳлаган бўлардим, – деб жавоб қилибди у.

 

***

Черчилл оддий халқ билан учрашганда мухолиф партиядан бир аёл унга қаттиқ-қаттиқ гапириб сўзини:

– Агар хотинингиз бўлганимда қаҳвангизга заҳар қўшиб берардим, – деб якунлабди.

Черчилл унга юзланиб:

– Хоним, агар сиз хотиним бўлганингизда заҳар қўшилган ўша қаҳвани жоним билан ичган бўлардим, – дебди. 

 

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 10
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 20
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 130
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 150
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 176
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10604
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5570
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5116
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4984
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4550
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3655
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3653
Ўқиш пули

//