Турмуш даражаси


Сақлаш
17:11 / 06.11.2023 0 705

Турмуш даражаси – мамлакат аҳолиси, ижтимоий гуруҳлар, оилалар, инсоннинг моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш даражаси (меъёри)ни тавсифловчи тушунча. Турмуш даражаси кишилар эҳтиёжининг таркиби ва ривожланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, уларни қаноатлантириш учун фойдаланиладиган турмуш неъматлари ва хизматлар миқдори ҳамда сифати билан ҳам алоқадор бўлиб, у жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тузилиши билан белгиланади. Турмуш даражаси фақат жорий ишлаб чиқариш билангина эмас, балки миллий бойлик ва кишиларнинг шахсий (хусусий) тўплаган мулки миқдори билан ҳам боғлиқ. Унга ижтимоий-тарихий, табиий иқлим, миллий, этник шароитлар ва омиллар ўз таъсирини ўтказади. Турмуш даражаси миқдор ва сифат кўрсаткичлари тизимида ифодаланади: истеъмол этилаётган моддий неъматлар ва хизматлар умумий ҳажми, аҳолининг реал даромади, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар итеъмоли миқдори, пул даромадлари миқдори, меҳнат шароити ва тавсифи, иш ва бўш вақтнинг давомийлиги, турар-жой шароити ва қиймати, маиший хизмат, ижтимоий хизматлар (соғлиқни сақлаш, маданий, алоқа, транспорт ва ҳоказо) билан ифодаланади. Аҳоли турмуш даражасини тавсифлашда кишилар эҳтиёж ларини қондиришнинг белгиланган даражаси катта аҳамиятга эга. У оқилона истеъмол меъёрлари билан моддий ва маънавий неъматларни амалдаги истеъмол кўрсаткичларини таққослаш йўли билан ўлчанади, бунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда эришилган миқёс, табиий иқлим шароити, ёш, оила таркиби, муайян маҳсулотлар, неъматлар, хизматлар шаклидан фойдаланишнинг илмий асосланган меъёрлари ҳисобга олинади. Турмуш даражаси тушунчасидан социологияда ҳаёт сифати, ҳаёт услуби, ҳаёт тарзи ва бошқа билан қиёсий фойдаланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 84
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 108
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6457
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//