Тинчликпарварлик


Сақлаш
16:11 / 03.11.2023 0 461

Тинчликпарварлик – инсонларнинг тинч-хотиржам, яратувчанлик, бунёдкорлик, ижод қилиш, яратган ижод маҳсулларининг узоқ йиллар мобайнида халқи, эл-юрти, Ватани ва умуман, инсониятга хизмат қилишига ишонч-эътиқод, ҳаётнинг қадрига етиш, тирикликни улуғлаш руҳидаги фаолияти ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ тарбиявий йўналиш, хусусият. Тинчликпарварлик хусусияти ўзбек халқининг турмуш тарзи, қўшиқлари, алла ва эртаклари, достонларида ҳам ифодаланади. Чунки халқимиз тинч-тотув яшашни, бунёдкорлик, яратувчанликни афзал кўрадиган тинчликпарвар, меҳнаткаш, болажон халқ. Халқимизнинг эзгу ниятли, очиқ кўнгилли, ҳаммага яхшиликни раво кўриб яшайдиган халқ эканини кўпчилик чет эллик сайёҳлар, олимлар ҳам таъкидлаган. Масалан, машҳур венгер олими Герман Вамбери (1832–1913) ўз асарларида туркийларнинг меҳмондўст, тинчликсевар, сабр-қаноатли, оғир-босиқ халқ эканини таъкидлайди. Тинчликпарварлик хусусияти киши хулқ-атворида, характерида тарбия орқали, кўп йиллик ҳаётий тажриба воситасида таркиб топадиган хусусият. Одатда, бу каби хусусият, хислат ёки фазилатлар кишиларнинг онг-тафаккурида шакллана бориб, бутун бир халқнинг характери, маънавияти, миллий хусусиятини белгилайдиган омилга айланади. Ўзбек халқи ҳам дўстлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, бунёдкорликни ардоқлаб, шу каби ноёб хислатлари билан умуминсоният тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган халқ. Тинчликпарварлик халқимиз менталитети, орзу-ниятлари, хулқ-атворидаги бош фазилатлардан ҳисобланади. Бу хусусият халқимизга хос бўлган маҳалла бўлиб яшаш, бева-бечораларга ёрдам бериш, уларга қайишиш, ҳашар ва хайр-эҳсон уюштириш, яхши қўшничилик, саховатпешалик каби қатор олижаноб анъана ва урф-одатларда, тарбия йўсинларида ҳам кўринади. Халқимиз муросаи мадора, қўшни ҳақи, халқ мулки, яхшилик нима-ю, ёмонлик нима эканлигини жуда яхши билади. Унга хос «Бир кун уруш-жанжал бўлган ердан қирқ кун барака қочади», «Ён қўшни – жон қўшни», «Қўшнинг тинч – сен тинч», «Тирикликнинг боши бирликда» каби сермаъно мақоллар тинчлик, аҳиллик, ҳамжиҳатликнинг асл мазмун-моҳиятини акс эттириб, тарбиявий аҳамиятини таъкидлайди. Мамлакатимизнинг ҳозирги ташқи сиёсати ҳам айнан халқимизнинг тинчликпарварлиги, яхши қўшничилик ибрати, беғараз ва соф ниятли халқ эканидан далолатдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//