Тинч­-тотув яшаш


Сақлаш
16:11 / 03.11.2023 0 637

Тинч­-тотув яшаш – инсонлар, миллатлар, давлатлар ва бошқалар орасидаги муроса ва ўзаро ҳамкорликка асосланган турмуш тарзи. У турли ижтимоий тузумга мансуб мамлакатлар ўртасидаги хилма-хил муносабатларда урушдан воз кечишни, низоли масалаларни уруш воситаси билан эмас, балки музокаралар йўли билан, уларнинг ички ишларига аралашмасдан, бир-бирларининг ўзаро қонуний манфаатларини ҳисобга олиб иш тутишни тақозо қилади. Бу тушунча халқларнинг ўз тақдирларини ўзлари мустақил ҳал этишлари, давлатлар суверенитети ва ҳудудий дахлсизлиги ҳамда уларнинг чегаралари мустаҳкамлигини қатъиян ҳурмат қилишни, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосига қурилган ҳамкорликни англатади. Тинч-­тотув яшаш умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ ва шартномалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни ҳалол бажаришни тақозо этади. Булар эса, ўз навбатида, алоҳида халқлар маънавиятида тинч­-тотув яшаш эҳтиёжи, руҳиятининг қандай даражада аҳамият касб этиши билан белгиланади. Тинч­-тотув яшаш жаҳондаги барча одамлар, давлатлар ва халқлар манфаатларига жавоб беради, улар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши учун, фан ва техника янгиликлари, маданий ва маънавий қадриятлар билан ўртоқлашиш учун шароит яратади. Бундай яшаш тарзи халқларни ташқи хавф-хатардан қўриқлаб, миллий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан мустақил ривожланишини таъминлайди, жуда кўп имкониятлар ва кишилар меҳнатидан бунёдкорлик мақсадларини кўзлаб, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун шароит яратиб беради. Тинч­-тотув яшаш йўли давлатлар ўртасидаги муносабатларда энг мақбул йўл эканини ҳаёт тобора теран исбот қилиб бормоқда. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//