Таъмагирлик


Сақлаш
16:11 / 01.11.2023 0 1263

Таъмагирлик – манфаатпарастликнинг кўриниши бўлиб, бутун хатти-ҳаракатини шахсий манфаат олишга қаратган шахснинг хулқ-атворини таърифлайдиган салбий маънавий сифат. Ушбу тушунчалар ҳирс, очкўзлик маъноларини ҳам билдиради. Ўзбек тилида бу сўзнинг маъноси бировдан бирор нарса ундириб қолиш, ўзиники қилиб олишни, шу мақсад илинжида амалга оширилган хатти-ҳаракатларни ифодалайди. Таъмагирлик қилиш – бировдан бирор нарса ундиришга умидланиш, шунга интилиш, кўз тутишни англатса, ижтимоий муносабатларда бу сўз маъноси янада кенгайиб, моддий манфаат кўриш, очкўзлик, мол-дунё орттириш йўлидаги ғаразли ниятлар билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни ҳам билдиради. Шу тариқа, таъмагирлик эндиликда киши хулқ-атворидаги энг жирканч ва нафратга лойиқ ҳолатларни ифода қилувчи, бировдан бирор нима ундиришга ружу қўйган, шахсий бойлик орттиришга муккасидан кетган бешафқат, золим кишиларнинг кирдикорларини англатувчи сўзга айланди. Бировнинг молидан таъмагирлик қилиш энг ёмон иллатдир. Алишер Навоий «Маҳбуб-ул-қулуб» асарида таъмагирлик ҳақида шундай ёзади: «Тамаъ мазаллатға далил ва ғаний томеъ хору залил… тамаъ аҳли лаим, Хорлиғлар боши тамаъ билгил, доимо азза ман қанаъ билгил». Яъни, таъмагирлик тубанликка далил, бойиган таъмагир одам хор ва пасткаш, хасис кимса, хорликлар таъмагирликдан бошланади, қаноат қилган азиздир. Таъмагирлик замон ўзгариши, давр тараққий этиши билан янги-янги кўринишларда ўзини намоён этиб келаётганини кўриш мумкин. Бировнинг ҳалол тер тўкиб, меҳнат билан топган мол-давлатидан улуш олишга интилиш – одамнинг жамиятдаги обрў-эътиборини туширадиган, худбинлигини ошкор қиладиган ҳолат ҳисобланади. Бинобарин, таъмагирлик шахсни фаровонликка тўғаноқ бўладиган пасткаш, тубан, қаноатсиз кимсалар қаторига киритиш мумкин. Ҳатто, ҳуқуқ фанида жиноят мотивларидан бири сифатида тилга олинадиган бу иллатни намоён этган шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси «к» бандида ғаразли ва бошқа тубан ниятларда жиноят содир этиши, бу эса жазони аниқлаштирувчи ҳолат экани белгилаб қўйилган. Дарҳақиқат, бировнинг молидан таъмагирлик қилиш кундалик ҳаётда шахс намоён қиладиган энг ёмон иллатлардан ҳисобланади. Чунки бу хил иллатга гирифтор бўлган шахслар жамият тараққиётига ғов бўлибгина қолмай, давлат ишига, ўз лавозимига иснод келтириши шубҳасиздир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 14
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 224
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15277
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6412
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6243
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5702
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5148
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4884
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4313
Ўзбекистон тарихи

//