Тешик челак ҳақида ҳикоя


Сақлаш
09:12 / 04.12.2021 0 1461

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан.

 

Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешиги эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, ҳижолат чекар экан.

 

Бир куни тешик челак эгасига дебди: “Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярмини етказа оламан, бунинг учун жуда ҳижолатман”.

 

Сув ташувчи йигит унга жавобан: “Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Йўлакнинг сен томони чаманзор. Кўрганларга қувонч бахш этади. Мен ҳам неча марталаб аёлимга шу гуллардан совға қилганман. Уларнинг ҳаммаси сенинг хизматинг самараси... Бунинг учун сенга раҳмат”, дебди.

 

Тешик челак эса мамнун ҳолда гулларни суғоришда давом этибди.

 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//