Ташқи кўриниш


Сақлаш
16:11 / 01.11.2023 0 823

Ташқи кўриниш – инсоннинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумот берувчи, унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ташқи ҳолати. Аксарият ҳолларда инсоннинг ташқи гўзаллигига нисбатан юзаки муносабат билдирилади; ташқи гўзаллик шахснинг чинакам ўлигини намоён қилишига тўсқинлик қилувчи, ўткинчи ҳодиса сифатида қаралади. Ҳозирги давр бундай фикрларни қисман рад этади. Чунки, инсоннинг ташқи гўзаллиги нафақат ўзига, балки бошқаларнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Зеро, ташқи кўриниш: 1. Одамнинг ўтаётган кунини сермазмун ва хайрли қилади, кайфиятини кўтаради; 2. Инсоннинг ҳаётдан баҳраманд бўлиш онларини ширин қилади ва унга завқ бағишлайди; 3. Одамни очиқ кўнгилли, сертакаллуф ва олижаноб этади; 4. Инсоннинг ҳурматини оширади ва унинг келажагини белгилайди. Инсон ўзининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор қаратади. Бу, одатда, чиройли кийиниш, ўзига оро бериш орқали намоён бўлади. Инсоннинг бундай интилишлари унинг ўз хоҳиш-истаги ва ихтиёри билан амалга оширилаётгани боис объектив ёки субъектив таъсирлар бу фаолиятга кескин қаршилик қила олмайди. Мода ҳам аслида инсоннинг ўз ташқи кўринишини такомиллаштириш зарурати натижасида юзага келади, дейиш мумкин. Инсоннинг муомала одоби унинг ташқи кўриниши учун устувор бўлмаса-да, лекин уни бир қадар юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ташқи кўринишда меъёр асосий ўринни эгалламоғи лозим. Ташқи гўзалликни такомиллаштириш ботиний гўзалликни поймол этиш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак. Акс ҳолда, ташқи кўринишни такомиллаштиришга нисбатан бундай ёндашув инсон гўзаллигининг мукаммаллашувига салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда ташқи кўринишни такомиллаштиришнинг биологик ва тиббий воситалари мавжуд. Шунингдек, дунёнинг тараққий этган мамлакатларида кўплаб эстетик марказлар ташкил этилган бўлиб, бу марказлар ташқи кўриниш борасида амалий аҳамиятга доир тадбирлар ишлаб чиқиб, ташқи кўринишнинг анъанавий усулларини замон талаблари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 84
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 108
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6457
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//