Тасаввур


Сақлаш
17:10 / 27.10.2023 0 816

Тасаввур – оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига таъсир қилиб, мияда сақланган ҳосилалари асосида қайта тикланган образи, шунингдек, излаш, изланиш, тадқиқот, хаёл суриш кабилар натижасида пайдо бўладиган ҳистуйғулар мажмуини ифодаловчи тушунча. Бир нарса ёки ҳодисани ўйлаб, уни зеҳнда гавдалантириш, хаёлга келтириш ҳам тасаввур бўлади. Тасаввур ҳиссий билишнинг олий босқичи бўлиб, ундаги образлар умумлашган тарзда намоён бўлади. Тасаввур сезги ва идрок билан узвий боғлиқ, лекин улардан фарқ қилади. Сезги ва идрок айнан ҳозирги ҳолатга тегишли бўлса, тасаввур айни вақтда ҳозирга ҳолатга ҳам, ўтмишга ҳам тааллуқлидир. Бу, айниқса, бадиий ижод табиати ва ижодкорлар фаолиятига хосдир. Зеро, олис-олис замонларни тасаввур қилмай туриб, ўтмиш ҳақида асар ёзиб бўлмас эди. Тасаввурнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шуки, у барқарор эмас, онгда узоқ вақт сақланмай, бошқа янги тасаввурлар билан алмашиниб, ўзгариб туради. Унинг шу хусусиятини фаҳмлаган одамзод уни сақлаб қолиш мақсадида ёзувни ва қоғозни ихтиро этган. Ёзилган, қоғозга туширилган тасаввурнинг излари сақланиб қолади ва маънавий мулкка айланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 19
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 127
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 145
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 126
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17298
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7150
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6907
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6175
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5740
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5580
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5258
Ўзбекистон тарихи

//