Тарғибот


Сақлаш
17:10 / 27.10.2023 0 416

Тарғибот (арабча қизиқтириш, тарқатиш) – 1) кенг маънода, ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этишдир. Тарғибот жараёнида фан, санъат, сиёсий ва мафкура ютуқлари кенг оммалаштирилади, бойитилади ва янада ривожлантирилади; 2) тор маънода, мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган фаолият. Тарғибот илмийлик, конкретлилик, объективлик, ижтимоий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқлик тамойилларига асосланиши, ташкилий жиҳатдан уюшган бўлиши лозим. Тарғибот давлат ва жамият манфаатларини ифода этиб, адолатли жамият қуриш ҳақидаги ғоялар ва мафкураларни омма орасида ёйиш, кишиларга ғоявий-сиёсий таъсир кўрсатиш воситасидир. Тарғиботнинг энг муҳим вазифаси халқаро ва мамлакат ичида юз бераётган ҳаётнинг барча соҳаларидаги илғор тенденция ва воқеаларни мунтазам равишда таҳлил этиш, жамият тараққиётидаги долзарб муаммолар ечимини топиш, тараққиёт кафолатларини белгиловчи тамойилларни аҳоли қалби ва онгига сингдиришдан иборат. Тарғибот маълумотларнинг серқирралиги, янгилиги билан аҳолини ислоҳотларни амалга оширишга чорлайди.

 

Ҳозирги даврда мафкуравий курашнинг авж олиши тарғиботни ғоявий-сиёсий таъсир қуролига айлантирмоқда. Тпрғибот жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олса-да, аслида аҳолининг айрим табақалари учунгина мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин. Мамлакат миқёсида инсонпарварлик, ватанпарварлик, ахлоқий поклик, илмий дунёқараш, диний бағрикенглик каби фазилатларни шакллантиришда тарғибот муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тажрибаси тарғибот фақат ижобий (позитив) тушунча экан деган хулосага келиш тўғри эмаслигидан далолат беради. Чунки тарғибот жараёнида аҳолини чалғитувчи маълумотлар берилиши, далиллар келтирилиши, ахборотлар тарқатилиши ҳам мумкин. Бу кенг жамоатчиликни саросимага солиб қўяди. Шунинг учун ҳам тарғиботни позитив (конструктив) ва негатив жиҳатлари алоҳида қайд этилади. Позитив тарғибот шахс дунёқараши, жамият барқарорлиги, давлат тинчлиги ва охир-оқибат ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий юксалишига ижобий таъсир кўрсатади. Тарғибот жараёнида турли ғояларни фарқлаш, яхшиларини ўзлаштириш ва зарарлисини рад этиш учун инсон онги, тафаккури ва маънавияти ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳкам иродали бўлиши зарур. Негатив тарғибот эса инсонларни чалғитувчи турли маълумот, далилларни тарқатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Негатив тарғиботда абстракт, тушунарсиз фикрлаш; бирон-бир маълумот, ахборот, далилни фақат ўз фойдасига бўлган қисмини етказиш; реал фактларни хомаки, воқеликка зид хулосалар билан якунлаш; ўз вақтида жавоб бермасдан долзарб муаммони «совутиш» ва ҳоказо акс этади.

 

Ҳозирги замонда бутун дунёда тарғиботнинг қуйидаги турлари қайд этилади: аҳоли орасида эзгу ғояларни ёйишга хизмат қиладиган тарғибот, ижтимоий онгни турли зарарли фикрлардан тозаловчи тарғибот, жамоатчилик фикрини чалғитувчи тарғибот, турли бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи тарғибот ва ҳоказо. Одатда, тарғиботчилар бир воқеани, битта далилни шундай талқин қила оладики, ундан кенг омма ижобий ёки салбий хулоса чиқариши мумкин. Шундай экан, тарғиботчиларнинг холислик, ҳақиқат тамойиллари асосида иш олиб боришлари жамият барқарорлигини таъминлаш ва маънавий юксалишда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Бугун мамлакатимизда эзгу ғояларга хизмат қилувчи тарғиботнинг ана шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//