Тарихий манбалар


Сақлаш
17:10 / 26.10.2023 0 1344

Тарихий манбалар – ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни ўрганиш учун асос бўладиган манбалар мажмуи. Тарихий манбалар асосан икки турга: моддий ва маънавий манбаларга бўлинади. Моддий манбаларга қадим-қадим замонларда одамлар истиқомат қилган манзилгоҳлар, уларнинг мозорлари, кўҳна шаҳарлар, мудофаа иншоотлари, қасрлар ва уларнинг қолдиқлари, ўша жойлардан топилган меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, зеб-зийнат ашёлари, олтин, кумуш ва мис танга-чақалар, қадимги суғориш иншоотларининг қолдиқлари, шунингдек, ибтидоий одамлар ва ҳайвонларнинг қоя тошларга ўйиб ишланган суратлари, тош ва бошқа қаттиқ предметлардаги битик ва ёзувлар киради. Маънавий манбалар туркумига эса узоқ ўтмишдан қолган қўлёзма асарлар ҳамда одамларнинг турмуши ва урф-одатларини ўзида акс эттирувчи турли-туман ашёлар, шунингдек, одамлар онгида сақланиб қолган урф-одат, маросим ва анъаналар киради. Табиат ва жамият ўтмиши билан боғлиқ ҳар бир нарса тарихий манбалар ҳисобланади. Бу манбаларсиз, уларни топиб, тадқиқ этиб, атрофлича таҳлил қилмай туриб, тарихий жараёнларни тўғри ва холисона англаб бўлмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 139
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16008
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6703
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5888
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5326
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5279
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4699
Ўзбекистон тарихи

//