Танқид


Сақлаш
16:10 / 25.10.2023 0 824

Танқид – бирор нарсага баҳо бериш мақсадида уни таҳлил қилиш, муҳокама этиш, у ҳақида салбий фикр билдириш, камчиликларини атрофлича асослаш ва ҳал этиш мақсадида билдириладиган фикр-мулоҳазалар мажмуи. Танқид асосли бўлса, уни эътиборга олиш мавжуд камчиликларнинг олдини олишга, тараққиётга ижобий таъсир этишга олиб келади. Танқидга шу боис тараққиёт омили сифатида қаралади. Манфаатлар уйғунлиги асосида амалга оширилган танқидий мулоҳазалар кескинлик ва адоватни келтириб чиқармайди. Танқид айрим ҳолларда арзимас камчиликларни бўрттириб кўрсатиш, эркин фикр билдириш имконини суиистеъмол қилиш эвазига мавжуд муҳитда кескинликни юзага келтириши ҳам мумкин. Танқид айрим шахс, гуруҳ, жамоага, аниқроғи, улар фаолиятининг натижаларига қаратилган бўлиши мумкин. Бунда шахсий манфаатлар билан миллий манфаатлар уйғунлиги таъминланганлиги Танқидий фикрларни умумманфаат нуқтаи назаридан тўлақонли таҳлил қилишга имкон яратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 139
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16008
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6703
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5888
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5326
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5279
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4699
Ўзбекистон тарихи

//