Таназзул


Сақлаш
16:10 / 24.10.2023 0 397

Таназзул – тамаддун ва умумижтимоий тараққиётнинг зидди, табиий-ижтимоий ўзгаришларнинг беқарорлашуви, инсон ва жамиятнинг заифлашиб, муаммолар ичида қолганини англатувчи тушунча. Одатда, таназзулнинг табиий-цивилизациявий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ижодий, психологик турлари ажратиб ўрганилади. Бундан маълум бўладики, таназзулнинг турли томонлари, босқичлари, унинг муайян хусусиятлари турли фан вакиллари томонидан ўрганилиб, уларнинг ҳар бири ўзининг соҳасига оид алоҳида назарияларини ишлаб чиқади ва мукаммаллаштириб боради. Ўз навбатида, бу фанларнинг ҳар бири таназзулнинг у ёки бу сифатий ўзгаришларини харак терлайди. Таназзул айниқса, кейинги пайтларда жамиятда юз бераётган ўзгаришлар таҳликали тенденциялар, ҳалокатлар хавфи бўлган жараёнларни ҳам ўз ичига олаётгани равшан бўлмоқда. Бу жараёнларни тўғри тушуниб олиш ва уларга тўғри ёндашиб, оқилона хулосалар чиқариш ҳар бир инсондан янгича фикрлашни талаб этади. Масалан, одамзоднинг табиат бойликларидан талонтарожлик билан фойдаланиб келиши оқибатида бугунги кунга келиб глобал экологик инқироз хавфи пайдо бўлди. Шунинг учун табиат ва жамиятда юз бераётган ҳозирги жараёнларнинг таҳлили ривожланиш категориясини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Бунга сабаб таназзул вақтида турли хил ўзгаришларнинг зиддиятли характерлари намоён бўлаётганлигидир. Таназзул мустақиллик даврида нашр этилган илмий, илмий-оммабоп мақолаларда пайдо бўлиб, анъанавий муомаладаги «кризис» ва уни бир-бири билан қиёслаш асносида улар ўзаро мутлақ айнан эмаслиги, мазмунан фарқланиши кўзга ташланади. Масалан, «маънавий таназзул» тушунчасиси айнан маънавият оламида рўй берадиган емирилиш жараёнини ифода этади.

 

Сиёсий таназзулда жамият сиёсий асослари, иқтисодий таназзулда унинг ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатларида кескин вазият, ўта хатарли жараёнлар вужудга келганини англатади. Яккаҳокимлик, тоталитаризм, терроризм, экстремизм, сепаратизм кабиларни ҳам таназзул билан боғлиқ ҳолда таҳлил этиш мумкин. Таназзул юнонча «инқироз», «янгиланиш» маъносини англатишини эътиборга олиб, тараққиётнинг муайян даврида ижтимоий муносабатларнинг эскиргани, замон талабидан ортда қолгани, энг муҳими, унинг замирида янгиланиш бошланаётгани сифатида талқин этиш, бошқача айтганда, таназзулни жамият ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келган инқирознинг энг кескин палласи, янгиланишга эҳтиёж туғилган ҳолат сифатида ҳам тушуниш мумкин. Шу маънода, бутун дунёда рўй бераётган молиявий-иқтисодий инқироз бугунги кундаги таназзулнинг намоён бўлиш шаклларидан биридир, дейиш мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//