Талончилик


Сақлаш
17:10 / 23.10.2023 0 581

Талончилик – бирон-бир кишига тегишли мол-мулк, миллат ёки давлат ҳудудини талон-тарож қилишни ифодаловчи, салбий маънога эга бўлган тушунча. Маънавият тамойилларидан маҳрум бўлган кишигина талончиликни ўзига касб қилиб олиши мумкин. Алишер Навоий «Ҳайратул-аброр» достонида: «Қилган хатоларинг ҳисоблаб чиқилганидан кейин ҳар биттасига юз азоб тортасан. Агар бировдан тортиб олганинг синиқ игна бўлса ҳам, у ерда олмос ханжар бўлиб бағрингга қадалади», деб талончилик, ўғрилик билан инсонларга жабр-зулм кўрсатувчи кимсаларни яхшиликка, инсоф ва диёнатга чорлайди. Талончилик «ўғирлик» сўзи билан маънодош ҳисобланади. Талончи, яъни ўғрида ҳеч қандай меҳнат қилмасдан бировнинг шахсий мулкига кўз олайтириш, «тайёрга айёр» қабилида, мулкка бир зумда, дарров эгалик қилиш иштиёқи юқори бўлади. Шунинг учун ҳам бундай хусусиятга эга бўлган инсонлардан мумкин қадар узоқроқ юришади. Чунки улар ўғрилик қилиб, кишилар «юрагига ваҳима солиб» туришади. Талончилик кишидан пухта, пишиқ бўлишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам халқимизда «Ўзингга пухта бўл, қўшнингни ўғри тутма» деган нақл бежиз айтилмаган. Инсон пишиқ-пухта, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозим. Шу тариқа талончилик ва ўғриликка барҳам бериш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 59
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 96
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 272
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15640
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6502
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6406
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5771
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5223
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5092
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4492
Ўзбекистон тарихи

//