Суннийлик


Сақлаш
16:10 / 19.10.2023 0 607

Суннийлик (арабча аҳли сунна вал-жамоат) – ислом динидаги тўғри йўлда юрувчи оқимни ифодаловчи атама. Муҳаммад (с.а.в.) мусулмонларнинг келажакда бир неча фирқаларга бўлиниб кетишидан ташвишланиб, улардан биттасини «фирқаи ножия» (нажотга эришувчи фирқа) деб атаган. Имом Абу Исо ат-Термизий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.)дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейди: «Аниқки, Бани Исроил қавмига келган ҳодисанинг айни ўзи менинг умматимга ҳам келади. Бани Исроил қавми етмиш икки фирқага бўлиниб кетган эди, менинг умматим яқин келажакда етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Барчаси залолатга боради, илло биттаси нажотга. Саҳобалар: «Жаннатга борадиган битта фирқа қайси?», деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мен ва саҳобаларим тутган йўлдагиси», деб жавоб берди. Юқорида келтирилган ҳадисларнинг мазмуни шундан далолат қиладики, пайғамбар (с.а.в.) баён этган ва нажотига башорат берган ягона фирқа бу «аҳли сунна вал жамоа» яъни суннийлик фирқаси. Бу фирқа аҳли ислом динининг ихлосли, эътиқодли бўйсунувчилари бўлиб, ўзларини Иброҳим (а.с.) қавмидан деб ҳисоблайдилар, Пайғамбар (с.а.в.)нинг шариатига итоат қиладилар. Абдулқоҳир ибн Тоҳир ал-Бағдодий ат-Тамимийнинг «Ал-фарқ байналфирақ» китобида «аҳли сунна вал-жамоа» фирқасидан ҳисобланувчи турли тоифа илм аҳллари ҳақида тўлиқ маълумот берилган. «Аҳли сунна вал-жамоа» мазҳаби бўйича шаръий далиллар тўртта: Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёс. Ўзбекистон мусулмонлари ҳам суннийлик эътиқодига амал қиладилар ва фуқаролик бурчларини бажарадилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 54
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 93
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 269
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15628
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6501
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6403
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5770
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5218
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4482
Ўзбекистон тарихи

//