Икки вафодор ёр ҳикояти


Сақлаш
17:12 / 01.12.2021 0 1176

Эшиттимким, бахтли подшоҳ, тўрт улуснинг хони Темур Кўрагон иқлимларни фатҳ этишга киришганда, Ҳиндистонда қаттиқ жанг бўлди. Унга ғалаба юз кўрсатиб, тақдир душман лашкарига шикаст солди. Душманларнинг ҳаммаси динсиз бўлгани учун (Темур) бек: «Ҳаммасини қиличдан ўтказинглар!» - деди. Ўликларнинг кўплигидан даштлар тўлиб кетди. Қизил қон Нил бўлиб оқди. Ўша сой тошича каллалар учди; ҳар киши ўзбошимчалик билан бош олди. Ўткир тиғлар ҳар томонда қон тўкиб, бутун оламга ғавғо солди. Шу пайт иккита бечора севишган ногоҳ ушбу қотилларга дуч келди. Шоҳнинг жазосидан омон қолиш учун аскарлардан бири уларнинг бирини чопмоқчи бўлиб отидан тушди. Уни ўлдириш учун аскар ёнидан тиғини чиқарган эди, униси ўз шеригини тиғ остида кўриб, уни ҳимоя қилиш учун қотилга ўз бошини тутди.

– Агар сенинг мақсадинг бош олиш бўлса, уни қўй, унинг ўрнига бу бошни ола қол! деди у.

Аскар унинг бошини олмоқчи бўлган эди, униси ҳам худди шу сўзни айтди. У қайсига ўз зулмини кўрсатмоқчи бўлса, бошқа бири ўша гап билан оёғига йиқилар эди.

Бургут панжали қотилнинг жаҳли чиқиб:

– Пайсалга солмай иккалангизни ҳам чопаман! деди.

У қайси бирини ўлдиришга ошиқса, иккинчиси тоқатсизлик билан дер эди:

– Тез бўл, олдин мени ўлдира қол, то мен ўлгунча лоақал у тирик турсин!

 Улар бир-бирларига ўз бошларини инъом қилардилар. Бошларини кесдириш учун тиғни талашар эдилар. Шу муносабат билан орада бирпас хаяллаш юз берган эди, бирдан халқ орасида омон-омон бўлгани ҳақида нидо кўтарилди. Чунки бу икки ёр бир-бири учун жонидан кечган эди, шоҳ ҳам халқнинг гуноҳидан ўтди. Бу икки ёр дўстлик, садоқат туйғуларини намойиш қилиб, элни ҳам, ўзларини ҳам халос қилдилар.

Эй Навоий, Худо сенга ҳам ёр берса, сен ҳам унга бошингни ва жонингни фидо эт. Эй соқий, меҳр-у вафо шартларига содиқ бўлсанг, чин дўст бўлсанг, бир қадаҳ келтир. Жоним халқумимга келди, менга даво қил, қачонгача ваъда берасан, энди ваъдангга вафо қил!

 

Алишер Навоий

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 103
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 115
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15724
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6539
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6529
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5796
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5257
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5164
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4568
Ўзбекистон тарихи

//