Cоғлом авлод


Сақлаш
16:10 / 19.10.2023 0 342

Cоғлом авлод – жисмонан соғ, маънан баркамол, зарарли таъсирлардан, салбий хислат, иллат ва шу кабилардан холи, тоза, пок, соғлом фикрли авлод. Соғлом авлод – соғлом наслли, жисмоний бақувват, руҳи тетик, фикри тиниқ, иймон-эътиқодли, маънавиятли, мард ва жасур, ватанпарвар шахс. Соғлом боланинг туғилиши, энг аввало, ота-онанинг соғлигига боғлиқ. Соғлом оила бўлмаса, баркамол авлод ҳам, истиқболи порлоқ миллат ҳам бўлмайди. Мамлакатимизда бу масалага ниҳоятда катта эътибор бериб келинмоқда. 1993 йил 4 мартда Ўзбекистонда биринчи олий давлат нишони «Соғлом авлод учун» ордени, 1993 йил 3 июнда «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, мамлакатимизда ёш авлодни соғломлаштириш миллий дастурининг она саломатлигини муҳофаза қилиш қисмини амалга ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан иборат. Ҳукуматимиз томонидан 1998 йил – «Оила йили», 1999 йил «Аёллар йили», 2000 йил – «Соғлом авлод йили», 2001 йил – «Оналар ва болалар йили», деб эълон қилинди. 1998 йил 30 апрелда эса Олий Мажлис «Оила кодекси»ни қабул қилди. Ўзбекистон Республика Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида Республика «Оила» илмий-амалий маркази тузилди. 2000 йил 15 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод давлат дастури тўғрисида» Қарори қабул қилинди. 2001 йил «Оналар ва болалар йили» деб эълон қилиниши муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2000 йил 19 декабрдаги 1306-сонли фармойишига мувофиқ, 2001 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Она ва бола» давлат дастури тўғрисида Қарор қабул қилди. Асосий мақсад – соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ҳар томонлама комил инсонни вояга етказишдан иборат. Ҳозирги кунда ҳам мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказишга катта эътибор берилмоқда. 2008 йилнинг «Ёшлар йили» деб номланиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Кейинги йилларда бу борада ниҳоятда улкан ишлар амалга оширилмоқда. 2016 йилда қабул қилинган ушбу соҳадаги қонун эса, нафақат бугун, балки келажакда ҳам соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги устувор йўналишлар ва долзарб вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//