Сохталик


Сақлаш
15:10 / 19.10.2023 0 606

Сохталик – қалбакилик, юза килик, ясамалик, сохта иш, хатти-ҳаракат ва қаллоблик каби маънавий иллатларни ифодаловчи тушунча. Халқимизда «Одамнинг оласи ичида, нарсанинг оласи сиртида» деган ҳикматли сўз бор. Ҳазрат Навоий сохталикни шундай таърифлайди: «Меванинг мағзи бўлгандан кейин унинг пўсти ҳам бўлади; одамнинг душмани ҳам бўлади, дўсти ҳам. Жаҳон яхши ва ёмондан холи эмас, лекин ёмон юзада бўлади, яхши яширин. Кимки тўғрилик йўлини билмоқчи бўлса, билсинки, бу икки хил бўлади. Бири шуки, кишининг сўзи тўғри бўлса, унинг сўзи билан бирга ўзи ҳам тўғри бўлиши керак. Яна бири шуки, ёлғон гапни баъзилар таассуф билан, уялганидан «Тўғри!» дейди. Олдингиси ҳеч шубҳасиз, яхши, лекин иккинчиси ҳам ёмон эмас. Киши ёлғонни гапирса ҳам кам гапирса! Ёлғон эгриликдан, тўғрилик ҳақиқатдан иборатдир. Шам ўз тўғрилиги билан хурсанд, бошдан-оёқ куйса ҳам, у нурга айланади. Яшин эгриликни одат қилган бўлиб, ҳамма ёқни ёритса-да, ернинг остига киради». Юқоридаги фикрлардан кўринадики, «ширин ёлғондан аччиқ ҳақиқат афзалдир». «Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлса», яъни инсоннинг суврати ва сийрати муштарак бўлган одам сохталик, юзакилик, ясамалилик каби разил иллатлардан мутлақо йироқ бўлади. Муайян шахснинг шахсий ёки ижтимоий хулқ-атворида учрайдиган ҳар қандай сохталик, ҳар қандай мунофиқлик жамоа томонидан қаттиқ қораланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 145
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16030
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6716
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6605
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5899
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5332
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5287
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4712
Ўзбекистон тарихи

//