Бир куни...
Сохта ғоя – ёвузлик ва жаҳолатга хизмат қиладиган, давлат, жамият, миллат манфаатларига зид бўлган, тараққиётга таҳдид соладиган ғоялар мажмуини ифодалайди. У жамиятни тубанликка етаклаб, одамларини ғаразли ният ва қабиҳ мақсадларга ундайди, халқлар ва давлатларни таназзулга, ҳалокатга маҳкум этади. Бундай ғоялар турлича бўлса-да, аслида уларнинг мақсад ва интилишлари битта – ҳокимиятни қўлга киритиш, тинч-осойишта халқ орасида нифоқ ва ихтилофлар чиқариш. Энг ачинарли томони – бундай ёвузликни амалга оширишни мақсад қилиб олган кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз ёшларни ўз тузоғига илинтириб, сохта ғояларига ишонтирган ҳолда, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишидир. Шунингдек, сохта ғоялар инсонпарварлик тамойилига зид бўлган, бир миллатни бошқасидан устун қўядиган, олий ирқ даъвосида бошқа халқларни қирғин қилишга чақирадиган, жамиятни тарафкашларга ажратиб, бўлиб ташлашга хизмат қиладиган ғоялар мажмуидан ҳам иборатдир. Бундай ғояга мисол сифатида «Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қил» деган ғаразли ғояни келтириш мумкин. Бу ғоя, асосан, геосиёсий ва геостратегик мақсадларга эришишда қўлланади. Уни амалга оширишнинг асосий йўли бирон бир минтақа ёки мамлакат ичида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқариш билан белгиланади. Бунда, биринчидан, муайян шаклда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бўрттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотиш, иккинчидан, ўз ноғорасига ўйнайдиган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли билан сиёсий беқарорликни келтириб чиқариш, учинчидан, «мамлакатда сўз, матбуот, сиёсий эркинликлар йўқ», қабилидаги туҳматдан иборат мафкуравий тазйиқ ўтказиш усуллари қўлланади. Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, бундай ҳолат баъзи хорижий ОАВнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида нотўғри ахборот тарқатиш орқали жаҳон жамоатчилигида ҳақиқатга зид тасаввурни шакллантириш йўлидаги хатти-ҳаракатларида яққол кўринади. Сохта ғояни амалга оширишнинг бу йўли – халқаро майдонда муайян мамлакат ҳақида нотўғри, нохолис тасаввурларни шакллантиришдир. Айни пайтда бу йўлда диний, миллий ва бошқа омиллардан, яъни гўёки инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги бузилаётгани тўғрисидаги сохта маълумотларни тарқатиш усулидан, фойдаланишга уринишлар ҳам кузатилаётир. Буларнинг барчаси «Мақсад воситани оқлайди» деган ақида ғаразли ғоялар ва манфаатларни рўёбга чиқаришнинг асосий қоидасига айланаётганидан далолат беради. Бу эса сохта ғояларга нисбатан доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиш лозимлигини англатади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ