Сотқинлик


Сақлаш
15:10 / 19.10.2023 0 682

Сотқинлик – инсон учун умумий бўлган тамойилларга, миллий манфаатларга садоқатни бузиб, душман томонга ўтиш, унга сирни ошкор этиш. Сотқинлик хиёнатнинг бир кўринишидир. Сотқинлик азалдан маънавий жиноят ҳисобланган. Кўчма маънода «сотмоқ» тушунчаси пул эвазига бермоқ, пулга айирбошламоқ маъносини ҳам англатади. Бундан ташқари, сотмоқ – Ватани, давлати сирларини, халқи бойлигини душманга ошкор қилиш, бериш эвазига ўз жонини, ҳаётини сақлаб қолишни ҳам ифодалайди. Сотқин ўз виждони, Ватани, оиласини даромад эвазига пуллаган, душман томонга ўтган, сотилган хоин, хиёнаткор. Сотқинликда ор-номус, имон ва виждон туйғулари бўлмайди. Унинг салбий хусусиятлари қаттиқ танқид қилинган ва жамият ҳамда инсонга хос маънавийлик тамойилларига зид тушунча сифатида кўрсатилган. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. Табиатида сотқинлик хусусияти бўлган одам раҳбарлик курсисига ўтириб қолса борми, у ерда осойишталик йўқолди, деяверинг. Иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, уларга ёнимизда ўрин бўлмаслиги лозим. Агар теварак-атрофимиздаги бирорта кишида шундай аломатлар сезилаётган бўлса, уларни дарҳол тарбиямизга олиб, тўғри йўлга бошлашимиз керак. Шу муносабат билан тариҳда кўп марта ўз тасдиғини топган, мен ҳам ўз тажрибамда синаган ҳаётий бир ҳақиқатни яна бир бор такрорлашни зарур деб ҳисоблайман: агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди. Сотқин ўз фарзандининг келажагини ҳам кўра олмайди, у сотқинлиги билан оиласи шаънини оёқости қилиб, эл-юрт ўртасида шарманда бўлади. Ҳар бир инсон эл бошига кулфат тушганда, душманга нисбатан муносабатлар жараёнида синалади. Бундай ҳолларда турли салбий қусурлар, иллатларга эга, жоҳил, ёвуз, нопок, фирибгар, қўрқоқ, маънавий қашшоқ ва тубан шахслар томонидан сотқинлик, Ватанига, халқига хиёнат содир этиш ҳолатлари ҳаётда учрайди. Бундай шахслар халқнинг ғазаби ва нафратига дучор бўлади. Сотқин ўз Ватани душманлари билан тил бириктиради, давлат хазинасини душманга талатади, халқини душман ўқига тутиб беради, эл бошига фалокат устига фалокат келтиради. Диёнатли, ҳалол яшайдиган, маънавий баркамол одам ҳеч қачон сотқинлик йўлини тутмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6457
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//