Сиёсий ва маданий экстремизм


Сақлаш
16:10 / 17.10.2023 0 540

Сиёсий ва маданий экстремизмсиёсий ҳамда маънавий жиҳатдан мутлақо салбий ҳодиса бўлиб, асосий мақсади сиёсат ҳамда маънавият бағрида мавжуд беқиёс кенг имкониятлардан ўз вайронкор ғоя ва режаларини амалга ошириш учун интилишда намоён бўлади. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига экстремизмнинг ўз тарафдорлари орқали кириб бориш эҳтимоли кучли. Бу, бир томондан, дунё аҳлининг ҳанузгача экстремизм ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслиги, иккинчи томондан, ақлзаковатга зид йўл билан ҳокимиятга интилувчи унсурлар мавжудлигига бориб тақалади. Ҳозирги мураккаб даврда экстремизмнинг инсон барҳаётлиги таянчлари бўлмиш сиёсат ва маънавиятга кириб бориши салбий оқибатларни келтириб чиқариши, ҳаттоки, афгор омма кўз ўнгида сиёсат ва маънавиятга путур етказиши мумкин. У сиёсатда ақидапарастлик, сиёсий радикализм, ирқчилик, шовинизм, милитаризм, глобал ҳукмронликка даъво қилиш ва айниқса, «демократия экспорти» ва бошқа кўринишларда намоён бўлса, маънавиятда унинг моҳиятига ёт ақидапарастлик, «оммавий маданият», ватангадолик каби турли маънавий бузуқликларда намоён бўлиши мумкин. Дунёнинг бугунги ҳолатига сиёсат ва маънавият номидан иш юритувчиларнинг таъсири ҳақида сўз юритилар экан, бир пайтлар сиёсий экстремизмнинг тарихий кўринишларидан бўлган нацизм, фашизм ва тоталитар коммунизмнинг инсониятни қай ҳолатга туширганлигини эслаш кифоя. Бугунги кунда эса сиёсий ва маданий экстремизм маънавий юксалишнинг улкан марраларидан ҳисобланган жаҳон динларидан (буддизм, христианлик ва ислом) экстремистларнинг маккорона фойдаланишга интилишида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Сиёсий ва маънавий жабҳада содир бўлаётган экстре мистик хуружлардан ҳар бир давлат ва дунё ҳамжамияти жиддий талафот кўрмоқда. Сиёсий ва маданий экстремизм бугунги қалтис вазиятда инсонлар, гуруҳлар, элатлар, давлатлар ва ниҳоят маданиятлар ўртасига кескин душманлик уруғини сочиб, ҳеч қандай мулоқот, муросага ўрин қолдирмайди, уларни ўзаро қирғинбаротга ундайди. Бугунги кунда унинг олдини олиш, унга қарши курашиш вазифаси долзарблашиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 12
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 29
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 33
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10787
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5598
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5132
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5024
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4575
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3714
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3664
Ўқиш пули

//