Бир куни...
Салоҳият – истеъдоднинг бир тури бўлиб, инсоннинг муайян тарзда ўз илҳомини қабул қилишга тайёрлангандан сўнг юз берадиган сифат. Юксак ақл, истеъдод эгалари салоҳиятли кишилар дейилади. Салоҳият сўзи киши ёки миллатнинг ички имкониятлари, тўла намоён бўлмаган куч-қуввати маъносида ҳам ишлатилади. Масалан, миллий салоҳият – миллат, халқ, мамлакат, жамият куч-қуввати, унинг мавжуд ички, ботиний, вақти соати келганда намоён бўладиган иқтисодий, илмий, маданий, маънавий ва бошқа имкониятларидир. Миллий салоҳият объектив ва субъектив омилларга боғлиқ бўлади. Объектив омиллар: миллат яшаётган ҳудуднинг кўлами ва ҳаёт кечиришга қулайлиги, табиий шарт-шароитлар, ер усти ва ер ости бойликларининг мавжудлиги, аҳолининг сони, ҳайвонот ва ўсимлик оламининг хилма-хиллиги, сув манбаларининг сероблиги, қуёшли кунларнинг кўплиги ва ҳоказо. Субъектив омиллар: аҳолининг саводхонлик даражаси, халқнинг қўшни давлатлар билан манфаатли муносабатлар ўрната олиши, мамлакат ичидаги барча миллатлар, динлар, ижтимоий синфлар ва бошқа табақа вакилларининг ҳамжиҳатлиги. Объектив омиллар мавжуд бўлсада, лекин халқ тарқоқ, уюшмаган бўлса, мамлакат, давлат қолоқлигича қолаверади. Аксинча, субъектив омиллар табиий шароит ноқулай бўлса, натижа бермайди. Ҳозирги замон ривожланган давлатлари ва миллатлари шунинг учун юксак натижаларга эришганларки, уларда объектив ва субъектив омиллар уйғунлашган ҳамда ишчанлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик, топқирлик билан ишга солинган, ҳаёт суръати доим юқори. Айни вақтда, жамият тараққий этган сари субъектив омилларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ривожланган давлатлар замонавий техника ютуқлари ва фан ихтироларига суянган ҳолда Ер куррасининг табиий жиҳатдан ноқулай қисмларида ҳам мўъжизакор ишларни амалга оширмоқдалар. Масалан, Шимолий қутбда жойлашган Исландияда ер остидан чиқадиган қайноқ гейзер сувлардан фойдаланиш натижасида субтропик мевалар етиштирилмоқда. Ёки ўз ер ости бойликларига эга бўлмаган Япония энг илғор саноат, техника- технология ва амалий фанни юзага келтириб, жаҳонда энг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Мустақилликка эришгач, Ўзбекистонда табиий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳамда интеллектуал салоҳиятга таянган ҳолда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш борасида улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ