* * *
Маҳкамада шифокор Нажиб Фозилга ўдағайлабди:
– Сени бошқа олдимда кўрмай, хўпми?
Шоир ҳозиржавоблик билан дебди:
– Жоним шифокор, нима, пенсияга чиқмоқчимисиз?
* * *
Таниқли шоир Яҳё Камол бир куни тепаликка чиқаётиб чарчаб қолади. Тепалик бошидаги кафедан гиргиттон бақиради:
– Хуш келибсиз, бей, нимадир оласизми?
– Болам, имкони бўлса, бироз дам олишни истайман.
* * *
Кунларнинг бирида бир одам таниқли шоир Нажиб Фозил Кисакуракка шундай дейди:
– Францияда чиққан энциклопедияга фақат икки шоирнинг номини киритишибди.
Шоир дарҳол сўрайди:
– Хўш, ким экан ўша иккинчи шоир?
* * *
Бир куни Нажиб Фозил Кисакуракдан сўрашибди:
– Устоз, шахсий автомобилингиз борми?
Шоир бироз ўйлаб, шундай дебди:
– Унга энг охирида минаман.
* * *
Бир кун Жон Южел дўсти билан Бодрумга йўл олади. Автобус йўлда кичик дам олишга рухсат беради. Беш дақиқадан сўнг ҳамма автобусга қайтади, биргина Жон Южелдан бошқа. Ҳамма уни ахтаришга тушади. Бироздан сўнг у қўлида бир пакет кўтарганча, автобусга чиқади. Чиптачи савол беради:
– Жон афандим, қаерда эдингиз? Барчамиз сизни қидирдик.
– Раки олишга кетгандим.
– Ахир ўзи беш дақиқалик танаффус бергандик.
– Биламан, мана, шунинг учун ҳам кичкина шишалигидан олдим.
* * *
Жон Южелнинг 70 ёшлик юбилейида бошловчи ҳазил билан унга сўз бериб, шундай дейди:
– Сўз туркча билан ўйнашган шоир Жон Южелга!
Микрофонни олган шоир шундай жавоб қайтаради:
– Адашдинг болам, мен туркча билан эмас, туркча мен билан ўйнашади.
***
Машҳур шоир Нозим Ҳикмат қамоқхонада жазо муддатини ўтаётганида Адлия вазирлигидан бир одам ҳибсхонани текширишга келади. Қамоқхона бошлиғидан Нозим Ҳикмат билан учраштиришни сўрайди. Шоирни чақиришади. Қисқа суҳбат давомида вазирлик одами шоирга ўтиришини таклиф қилмайди. Суҳбат тугагач кетишига рухсат беради. Шоир эшикдан чиқаётиб ортига ўгирилади ва текширувчидан сўрайди:
– Умар Ҳайёмни танийсизми?
– Албатта, уни танимай бўладими?!
– Унда, айтинг-чи, Умар Ҳайём даврида мамлакат подшоҳи ким бўлган?
У кутилмаган саволдан гангиб қолади ва жавоб беролмайди. Шунда Нозим Ҳикмат унга дейди:
– Кўрдингизми, ижодкорни эсладингиз, подшоҳини эсламадингиз. Вақти келса, на Адлия вазирлигини эслашади, на сизни, аммо мени ҳамиша ёдда сақлашади. Шоир сўзини тугатиб кетади. Текширувчи хатосини тушунади, бироқ шоирни қанча чақирмасин у ортига қайтмайди.
Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат БОБОЖОН
Биласизми?
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ