Савоб


Сақлаш
17:10 / 11.10.2023 0 708

Савоб (арабча яхшилик, эзгулик, ажр) – инсон ва жамият манфаатига йўналтирилган эзгу ҳаракат; хайрихоҳлик, сахийлик, бошқа кишиларни тушуниш, унинг тақдирига ачиниш, оғирини енгил қилиш, яхшилик келтириш, ўзгаларга беғараз кўмаклашиш, уларнинг бахтини ўйлаш ва унга эришишда кўмаклашишни англатадиган тушунча. Бинобарин, савоб сўзи барча яхши ва эзгу ишларга нисбатан ишлатилади. Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак. Савоб ҳам ахлоқий, ҳам диний тушунча. Халқимиз маънавиятида ахлоқ ва диний эътиқод масалаларининг кўпчилиги асрлар оша намоён бўлиб келмоқда. Исломда савобга катта эътибор қаратилади. Диний эътиқодга кўра, савоб Яратганга ёқадиган барча эзгу ва яхши ниятли ишлардир. Инсоннинг яхшилик ва ёмонликдан иборат хатти-ҳаракати, фаолияти исломда савоб ёки гуноҳ деб аталади. Диний кўрсатмаларни бажариш, инсон манфаати йўлида фаолият кўрсатиш савоб ҳисобланиб, диний тасаввурга кўра, инсоннинг иш китоби (номаи аъмоли) фаришта воситаси билан ёзиб борилади. Охирида инсонларнинг савоб ва гуноҳлари тарзида тортилиб, натижалар Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола этилади. Ҳадиси шарифда таъкидланишича, инсоннинг барча савоб ишлари жаннатга киргандан кейин эришиладиган даражалар учун керак бўлади. Савоб иш қилганда хурсанд, гуноҳ иш қилганда хафа бўлган инсон ҳақиқий мўмин саналади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//